Эроннинг БМТдаги элчиси: Эрон Афғонистонда тинчлик ўрнатишга содиқдир
(last modified Thu, 21 Dec 2023 09:02:41 GMT )
декабр 21, 2023 14:02 Asia/Tashkent
  • Эроннинг БМТдаги элчиси: Эрон Афғонистонда тинчлик ўрнатишга содиқдир
    Эроннинг БМТдаги элчиси: Эрон Афғонистонда тинчлик ўрнатишга содиқдир

Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили, Саъид Ирвоний Эрон Афғонистонда мустаҳкам тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун қўшни давлатлари , тегишли ҳамкорлар ва БМТ билан яқин ҳамкорликларига содиқдир деб эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаг сайтининнг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикасининг БМТдаги элчиси ва доимий вакили кеча маҳаллий вақт билан БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Афғоинстондаги вазият хусусида гапирар экан,  Афғоинстондаги вазият оқибатларига алоқадор бўлган ва миллилнлаб афғоинстонилкларга мезбонлик қилаётган қўшни сифатида Эрн мамлакати Афғоинстон муваққат ҳукумати масъуллари билан алоқларани сақлади деб маълум қилди.

Ирвоний сўзларининг бошқа қисмида, бу ҳамкорлик ҳам икки томоналма, ҳам қўшни ва минтақавий механизмлар, хусусан Москва формати каби гуманитар вазиятни яхшилаш ва Афғонистоннинг иқтисодий тикланишига кўмаклашиш мақсадида амалга оширилади деб қўшимча қилди. Эроннинг БМТдаги элчиси  яна Афғонистон ҳукумати халқаро мажбуриятларини, айниқса қўшнилари олдидаги мажбуриятларини бажаришига уимд билдирди.