декабр 21, 2023 16:41 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби: ўз ҳудудий яхлитлигимизни сақлашда иккинланмаймиз
    Эрон ТИВ матбуот котиби: ўз ҳудудий яхлитлигимизни сақлашда иккинланмаймиз

Эрон ТИВ матбуот котиби Эроннинг 3 лик ороллари хусусидаги Араб-Россия ҳамкорлик форумининг баёнотига кўрсатган аксиламалида, Эрон Ислом Республикаси ўз ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш ва сақлашда иккиланмайди деб эълон қилди.

Бугун Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуо котиби Носир Канъоний Марокашда бўлиб ўтган  Араб-Россия ҳамкорлик  форуми йиғилиши баёнотида Эроннинг   3 лик ороллари хусусидаги иддаоларларни рад этиб,  Эроннинг 3 оролларига оид ушбу баёнот мазмауни асоссиз бўлиб уни кескин қоралаймиз деб изоҳлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида, Форс Кўрфазининг мовий сувларида жойлашган Эроннинг Бумусо,  Тунби бузург /Катта тунб/ ва Тунби кўчак /Кичик тунб/ ороллари абадий  Эрон мамлакатига тегишли ва Эрон Ислом Республикаси ҳудудинининг ажралмас бир қисмидир деб таъкидлади.

Канъоний шунингдек Эрон Ислом республикаси ўзининг  3 ороли ва суверенитети масаласи хусусида музокралар  ўтказмаслиги ва бу борада бирон-бир томоннинг даъвосини рад этишига ишора қилиб,  Теҳрон ҳукумати ўз суверенитети ва ҳудудий яхлитлигидан воз кечмайди деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби, сўзларининг бошқа қисмида, қўшнилар билан муносабатларни мустаҳкамлш сиёсати ва яхши қўшничилик тамойилини ҳурмат қилиш зарурлигига тўхталиб,  Эрон ўзининг барча шимолий ва жанубий қўшнилардан икки томонлама ва минтақавий даражада мавжуд бўлган ҳақиқий ва потенсиал имкоинятларини ҳисобга олишни муносабатларни мстаҳкамлаш учун чоралар кўришни ҳамда рад этилган баъзи даъволарни такрорламасликни сўрайди деб аниқлик киритди.

Эрон Ислом республикаси ўз ҳудудий яхлитлинини сақлаб қолишда иккинланмайди деб хулоса қилди Канъоний.

Ёрлиқ