Эрон президенти иштирокида 4 минг мегаватлик қуёш электр станциясини қурилишига старт берилди
Эрон Ислом республикаси президенти иштирокида мамлакатда Ғарбий Осиёда /Яқин шарқ/ шамол ва қуёш энергияси билан қайта тикланадиган электр станцияларни қуриш бўйича энг йирик шартнома сифатида 4 минг мегаваттлик қайта тикланадиган энергия станциясининг қурилиши бошланди.
Бугун Эрон Ислмо республикаси президенти Иброҳим Расий Эрон Энергетика вазирлигига ташриф буюриб бу соҳадаги ютуқлар билан танишиш чоғида 4000 мегават қувватга эга қайта тикланувчи энергия станциясини қуриш режасини амалга оширишни бошлаш тўғрисида буйруқ берди.
Ҳозирда 13 ҳукуматнинг иши бошида тахминан 870 мегаватт бўлган ва ҳозирда 1119 мегаватга тенг бўлган қайта тикланадиган манбалар ушбу лойиҳани фойдаланишга топширилиши билан 5119 мегаватдан ошади.
Эрон Энергетика вазирлиги қайта тикланадиган манбалардан энергия ишлаб чиқариш қувватини 10,9 минг мегаватга оширишни режалаштирган.
Эрон Ислом республикаси президенти иштирокда ҳам бугун Ғарбий Осиёда қайта тикланадиган электр станциясини қуриш бўйича энг йирик шартнома сифатида имзоланган бу шартномани ижро этиш лойиҳаси билан 95 та қуёш ва шамол электр станцияларини қуриш учун тўрт қолибда яъни 2 та 1500 мегаватт ва 2 та 500 мегават шаклида 4 компания инвесторлари иш бошлайдилар ва жами 4 минг мегаваттдан ортиқ қайта тикланадиган электр қуввати келаси йил яъни ҳижрий -шамсий 1403 йилда электр энергияси истеъмоли энг юқори даражага етгунича миллий тармоққа уланади.