Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг ҳарбий маслаҳатчиларидан бири Сурияда шаҳид бўлди
Босқинчи сионистик режимнинг Сурия пойтахти -Дамашқ чеккасидаги Зайнабия ҳудудига уюштирган ҳужумида Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг маслаҳатчиларидан бири шаҳид бўлди.
Сурия ҳудудларида қаршилик ўқини ҳимоя қилиш доирасида фаолият этувчи Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Қуддус кучлари маслаҳатчиларидан бири генерал Сайид Рази Мўсавий сионистик режимнинг кеча Дамашқ шаҳри чеккасидаги Зайнабия ҳудудига уюштиргагн ҳужумида шаҳид бўлди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишча, Сайид Разий номи билан танилган генерал Сайид Рази Мўсавий Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг катта ҳарбий маслаҳатчиларидан бири эди.
Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий ҳам кеча сионистик жиноятчи режимининг Дамашққа ракета ҳужуми оқибатида генерал Сайид Рази Мўсавий шаҳид бўлганлиги муносбат билан Эрон халқи ва Ислом Иниқлоби соқчилар корпусидаги сафдошларига ҳамдардлик билдириб бу жасур ва шижоъ генерал ҳам шаҳид генерал Ҳож Қосим Сулаймонийнинг сафдошларидан бири эди. У Суриядаги Аҳли Бай зиёратгоҳларини ҳимоя қилиш ва исломнинг юксак ғояларини қўриқлаш йўлда исломий қаршилик ўқи маслаҳатчичи қиёфасида шаҳид бўлди ва унинг исми абадий қолади деб эълон қилди.
Эрон Ислом республикаси президенти ўз сўзларида шубҳасиз бу ҳаракат минтақадаги босқинчи ва ёвуз сионистик режимнинг умидсизлиги, ночорлиги ва ожизлигининг яна бир аломатидир ва бу жиноят учун албатта товн тўлайди деб аниқлик киритди.