Қолибоф: Ғазо уруши учун асосий жавобгарлик АҚШ зиммасига тушади
Эрон парламенти раиси Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати матбуот котибини қабул қилганида, Ғазодаги уруш учун барча масъулият ва жавобгарлик АҚШ зиммасида экканлигини айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф Теҳрон шаҳридаги Яман Ансоруллоҳ ҳаракати матбуот котиби, Муҳаммад Абдусалом билан учрашувида агар АҚШ иштироки ва ҳарбий - маъмурий соҳаларда ёрдами бўлмаганида, сионистик режим Ал-Ақсо тўфони амалиётининг биринчи зарбасига ҳам дош бера олмасди, деб таъкидлади.
Эрон парламенти раиси ўз сўзларида Эрон Ислом республикасининг қаршилик ўқини қўллаб-қувватлашини айтиб, АҚШ режими ислом оламидаги фитна ва муаммоларининг бошида турибти деб эълон қилди.
Муҳаммадбоқир Қолибоф бу учрашувда, душманга қарши курашда қаршилик жабҳасининг бирлиги ва яқинлигига тўхталиб илоҳий суннат, анъаналар ва халқнинг ҳамроҳилиги душман устидан ғалаба қозонишнинг икки асосий устуни ҳисобланади деб изоҳлади.
Яман мамлакатнинг Ансоруллоҳ ҳаракатининг матбуот котиби бу мамлакат халқининг Фаластин халқини кенг кўламли ҳимоя қилишини маълум қилиб, Яман халқининг бу масаладаги позицияци уларнинг иймон ва эътиқодларига бориб тақалади деб қўшимча қилди.
Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати матбуот котиби, Муҳаммад Абдусалом шунингдек, Эрон Ислом республикасининг Яман халқига қилган ёрдами ва уни қўллаб-қувватлаганини юксак баҳолаб бугунги кунда Яман халқининг қуроллари ва иродасидан иборат потенсиали ва қудрати ҳар доим мусулмонлар манфаатларига хизмат қилишга қаратилган деб аниқлик киритди. У ўз сўзларида Ансоруллоҳ ҳаракатининг маданий, диний ва мафкуравий ёндашуви сионистик режим ва АҚШнинг минтақадаги безорилиги ва фитналарига қарши туришдир деб қайд этди.