Эрон ТИВ ўринбосари: АҚШнинг генерал Сулаймонийга суиқасд қилиш ҳаракати жавобсиз қолмайди
Эрон ТИВ раҳбарининг ҳуқуқи ва халқаро масалалари бўйича ўринбосари Ризо Нажафий эронлик буюк генерали шаҳид Сулаймоинйнинг террор этилиши халқаро ҳуқуққа зиддир ва БМТ уставини бузиш эканлигига тўхталиб, АҚШнинг бу терорчилик ҳаракати жавобсиз қолмайди деб айтди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси, ТИВ раҳбарининг ҳуқуқий ва халқаро ишлар бўйимча ўринбосари Ризо Нажафий шаҳид генерал Ҳож Қосим Суклаймоний шаҳидлигининг йилиги муносабати билан ушбу буюк шаҳиднинг хизматларини дипломатик аппарати билан ҳамкорликда тушунтирар экан, шаҳид Қосим Сулаймоинйнинг террор этилиши халқаро ҳуқуқа зиддир ва БМТ Низомини бузишдан ўзга нарса эмас. Шу сабабдан АҚШнинг бу ҳаракати оқибатларисиз қолмайди деб изоҳлади.
Шаҳид Сулаймоинйнинг террор этилиши ҳуқуқий ва халқаро кузатув бўйича махсус қўмита раиси Аббосали Кадхудоий ҳам Эрон ТИВ учрашувида, шаҳид генерал Сулаймоинй Эрон Ислом республикасининг минтақадаги мазлум халқани қўллаб-қувватлаши сиёсатлари доирасида иш олиб борди ва бу фаолиятининг таъсири минтақада қаршилик кўрсатиш ва қонуний мудофаани кенгайтириш руҳини кучайтирди деб таъкидлади.
Сулаймоинйнинг террор этилиши ҳуқуқий ва халқаро кузатув бўйич махсус қўмита раиси ўз сўзларида бу борадаги айблов хулосасини судга тақдим этилган ва суд иши бўйича жиноий тергов босқичда эканлигига ишора қилиб, Халқаро миқёсда хорижлик ва халқаро ҳуқуқшунослар маслаҳати билан делони давом эттириш учун кўплаб ёзишмалар олиб борилди ва натижалари тез орада эълон қилинади деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 3 январь куни Исломнинг шарафли генерали Қосим Сулаймоний ва Ирқонинг Ҳашд-уш-шаъбий ташкилоти раисининг ўринбосари Абумаҳди Алмуҳандис ва бир нечта бошқа мужоҳидлар, бир умрлик мужоҳидат сӯнгида жума куни тонг пайти Америка вертолётлари ҳужуми натижасида шаҳодатга етдилар.