Эрон президенти: сионистик режимнинг жиноятлари жавобсиз қолмайди
(last modified Sun, 21 Jan 2024 07:27:59 GMT )
Январ 21, 2024 12:27 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: сионистик режимнинг жиноятлари жавобсиз қолмайди
    Эрон президенти: сионистик режимнинг жиноятлари жавобсиз қолмайди

Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий исломий Эроннинг 5 қаҳрамон нафар ҳарбий маслаҳатчисини шаҳид бўлгани ортидан, Эрон Ислом республикаси сионистик режим жиноятларини жавобсиз қолдирмайди деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз кеча пешиндан олдин сионистик режим қирувчи самолётлари Дамашқ шаҳрига яна ҳужум қилди ва бу ваҳшиёна ҳужумда Эроннинг 5 нафар ҳарбий маслаҳатчилари ва бир қанча суриялик шаҳид бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий кечанги ҳамдардлик мурожаатида  Эроннинг 5 нафар ҳарбий маслсаҳатчиларини жиноятчи сионистик режим томонидан қўрқоқларча террор этилганига тўхталиб, шубҳасиз ноқонуний ва сохта сионистик режимнинг ўз ёвуз мақсадларига эришиш йўлидаги мағлубияти ва муваффақиятсизликлари кучайиб бораётгани ҳамда қаршилик кучлари олдида ночорлик ва умидсизлик чуқурлигига далолат берувчи бундай террор ва жиноий ҳаракатларини давом этиши Эрон томонидан жавобсиз қолмайди деб эълон қилди.

Шунингдек Эрон суд ҳокимияти раиси ҳужжатулислом вал муслимин Ғуломҳусейн Муҳсиний Эжаий  ҳам ўз мурожаатида  сионистик режимнинг Суриядаги яқинда содир этган жиноятларини қоралаб  Сурия ҳукуматининг даъвати билан  минтақа хавфсизилиги ҳимоя қилиш учун ушбу мамлакатда ишлаётган Эрон Ислом Республикасининг 5 нафар ҳарбий маслаҳатчилари шаҳид бўлгани муносабати билан  ҳамдарлик изҳор этди.

Эрон парламенти раиси Муҳаммабоқир Қолибоф ҳам ўз мурожаатида, Сурияда Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг  қўмондонларини шаҳид бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдириб,  жиноятчи ва босқинчи сионистик режим очиқ жиноятлари давомида  аҳоли яшаш жойларини бомбардимон қилиш орқали  ислом кучлари билан жангнинг олдинги сафларида ожизлик ва ночорлигини яна бир бор намойиш этди деб маълум қилди. Эрон парламенит раиси шунингдек  сионистик режимни  оғир жазо кутаётгани ҳақида огоҳлантирди.