Январ 24, 2024 17:48 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Иброҳим Раисий Туркияга борди
    Эрон президенти Иброҳим Раисий Туркияга борди

Эрон президенти Иброҳим Раисий туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдуған таклифига биноан бугун юқори мартабали сиёсий ва иқтисодий делегация бошчилигила Анқарага ташриф буюрди.

Эрон Ислом  республикаси президенти бу сафари чоғида расмий кутиб олиш маросимидан кейин,  турклиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдуған билан мулоқот қилади,сўнгра икки президенти раислигида Эрон ва Туркия ҳамкорлиги олий кенгашининг 8-йиғилиши бўлиб ўтади.

Эрон президенти Туркияга жўнаб кетишидан олдин, берган интервьюсида, Туркия мамлакати мусулмон давлат, қўшни ва Эрон Ислом республикасининг муҳим тижорат ва иқтисодий ҳамкорлик сифатида баҳолаб, Эроннинг мақсади Туркия билан савдо-иқтисодий алоқалар даражасини 30 миллиард долларга етказишдир ва бу икки давлатнинг мавжуд потенсиаллар ва имкониятлари билан албатта амалга оширилиши мумкин деб изоҳлади.

Туркияга сафарим давомида муҳим ҳужжатлари имзоланиши икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлатиришига жиддий иродасининг далидидир деб аниқликк киритди Иброҳим Раисий.

Ёрлиқ