Эрон Жанубий Африканинг Гаага судидаги дипломатик муваффақиятларини қўллаб-қувватлади
Эрон ТИВ раҳбари Жанубий Арфиканинг Халқаро Адлия маҳкамасидаги дипломатик муваффақиятлари билан табриклаб, дунёдаги ҳамкасбларидан Жанубий Африканинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни сўради.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Африка мамлакати сиоинстик режимнинг Ғазо бўлгасидаги ҳарбий амалиётлари чоғида 1948-чи йилги геноцид бўйича конвенсиясини бузганликда айблаб, 29 декабрь куни Халқаро судда бу сохта режим устиданг шикоят қилди ва бу суд жума кунигача давом этди ва ниҳоят ҳукмини эълон қилди.
Кеча 26-январь куни Халқаро Адлия маҳкамаси сиоинстик режимнинг Ғазо бўлгасидаги ҳарбий ҳужумларини тўхтатиш бўйича " фавқулодда ва вақтинчлик чоралар" ҳақидаги қарорини чиқарди. Мазкур ҳукмида бу маҳкама ушбу дело биан шуғулланиш ваколатини тасдиқлади ва сиоинстик режимдан геноцидни тўхтатишига чақирди.
Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён кеча ижтимоий тармоғдаги ўз саҳифасида: мен Жанубий Африканинг Халқаро жиноий судда сионистик режимга қарши шикоят қилишдаги муваффақиятлари биланбу мамлакат халқи, ҳукумати ва Жанубий Африканинг ТИВ раҳбари Налди Пандорни табриклаймен деб ёзди.
Эрон ТВ раҳбари Эрон Жанубий Африка ҳукумати ташаббусини қўллаб-қувватлаётганини алоҳида таъкидлаб, бугунги кунда сохта сионистик режими амалдорлари фаластинликларга қарши геноцид ва мисли кўрилмаган уруш жиноятларни содир этанликлари учун дунё жамоатчилиги олдида энг нафратланган одамлардир ва зудлик билан жавобгарликка тортилиши керак деб таъкидлади.
АҚШ ҳукуматининг сионистик режимнинг жиноятларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши ҳеч қачон унутилмайди ва жамоатчилик эътибори ва кузатиш мавзуси бўлади деб қўшимча қилди Эрон ТВ раҳбари, сўзлари давомида бунд ташқари барча давлатларидан Жанубий Африканинг Халқаро жиноий суддаги ташаббусини ва ҳаракатини қўллаб-қувватлашга чақирди.