Январ 29, 2024 13:50 Asia/Tashkent
  • Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси: Теҳроннинг АҚШ базасига қарши ҳужумларга алоқаси йўқ
    Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси: Теҳроннинг АҚШ базасига қарши ҳужумларга алоқаси йўқ

Эроннинг БМТдаги ваколатхонаси Иордания шимол-шарқида, Сурия чегараси янқидаги АҚШ кучлари базасига учувчисиз учоқлар ҳужуми ва 3 нафар АҚШлик аскарларни ўлдирилгани ортидан, Эронниг бу ҳужумга ҳеч қандай алоқаси йўқ деб эълон қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг БМТдаги ваколатхонаси кеча Эроннинг бу ҳужумларга алоқаси йўқлигини таъкидлаб АҚШ армияси Ироқ ва Суряидаги қаршилик гуруҳларга нисбатан можаро бошлагани ва улар ўртасидаги бундай  амалиётлар ҳар икки томондан келиб чиқаётганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз кеча якшанба оқшомида Иордаинядаги АҚШ базасига  учувчисиз учоқлар томонидан уюштирилган ҳужумларда АҚШлик 3 ҳарбийси ҳалок бўлди ва 34 нафари яраланди. Ғарбий Осиё, Марказий Осиё ва Шарқий Африкада жойлашган АҚШ террорчи кучларининг СЕНТКОМ номли қўмондонлиги штаб квартираси ҳам бу ҳужум ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

Шунингдек  Ироқ исломий қаршилик кучлари шанба оқшоимда босиб олинган Сурия ва ишғол этилан Фаластин ҳудудларига ҳужум қилганини маълум қилди.

Reuters  ахборот агентлигининг АҚШ музозимига атяниб хабар қиишича, АҚШ баасига ҳужум  Эрон томонидан амалга оширилмаган.

Аввлроқ Ироқ Исломий қаршилик кучлари сионистик режимнинг Ғазо секторига қарши ҳужумлари учун АҚШни асосий масъул сифатида билиши ва сионистик режимнинг Ғазога ҳужумлари давом этар экан ўз операцияларини давом эттиришини ҳам эълон қилган.

Ёрлиқ