феврал 07, 2024 13:20 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Қатар ТИВ раҳбарлари Ғазода оташкесим ўрнатиш хусусида суҳбатлашди
    Эрон ва Қатар ТИВ раҳбарлари Ғазода оташкесим ўрнатиш хусусида суҳбатлашди

Эрон ва Қатар ТИВ раҳбарлари сионистик режимнинг Ғазога қарши ҳужумларини тўхтатиш бўйича саъй -ҳаракатлар ва сиёсий ҳаракатларнинг сўнгги ҳолати, бу секторда ўт очишни тўхтатиш бўйича таклиф қилинган ташаббуслар юзасидан фикр алмашдилар.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдулоҳиён ва Қатар ташқи ишлар вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жосим Ол Соний телефон орқали суҳбатида Исроил режимининг Ғазо бўлгасига қарши ҳужумларини тўхтатиш бўйича саъй-ҳаракатлар ва сиёсий ҳаракатларнинг сўнгги ҳолати шунингдек бу секторда оташкесим ўрнатиш, асирларни алмашиш ва Ғазодаги Фаластин халқига гуманитар ёрдамлар жўнатиш бўйича таклиф қилинган ташаббусларни муҳокама қилдилар.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам Исроил режими Ғазо секторига қарши шафқатсиз ва ваҳший ҳужумларининг 123-кунида ўтган 24 соат ичида сионистик режим Ғазонинг турли ҳудудларида 13 марта жиноят содир этгани ва бу жиноятларда 113 нафар фаластинлик шаҳид бўлгани ва  205 киши жароҳатланганини эълон қилди.

Сўнгги жиноятларда шаҳид бўлганлар билан бирга Исроил режимининг ўтган ймл 7-октябрь куни Ғазога қилган ҳужумларида шаҳид бўлганар сони 27 минг 585 нафарга етли.

Бу вазирлик ўз баёнотида, сионистик режимнинг Ғазо бўлгасига ҳужумлари оқибатида жароҳатланган фаластинликлар сонини 66 миннг 978 киши деб маълум қилди.

Ёрлиқ