Эрон ТИВ раҳбари: сионистик режим АҚШни уруш ботқоғига ботиришни истайди
Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Исроил режими Ғарбий Осиё минтақасида АҚШни уруш ботқоғига ботиришни истайдиганини айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён кеча Ливанга ташрифи ва Бейрут аэропортига етиб келиши билан Ғазо бўлгасида 4 ойлик геноциди давом этар экан бугун биз синистик режимнинг ҳеч бир мақсадига эриша олмаганини кўриб турибмиз ва бу эса Фалатин, Ливан ва минтақа қаршилик кучлари туфайли эришилгани яққол маълум деб таъкидлади.
Амир Абдуллоҳиён Фаластин ва Ливандаги қаршилик гуруҳлари етакчилари хушмуомалалик ва жасорат билан ўзларининг тўхтатувчи ва самарали ролини ўйнаганликлари ҳақда гапириб АҚШ сионистик режимнинг геноцид жиноятлари ва болаларни қатл этувчи бу режимни қўллаб-қувватлашни дарҳол тўхтатиши керак деб маълум қилди.
Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари шунингдек Эрон ҳукумати Ливан хавфсизлигини ўз хавфсизлиги ва минтақа хавфсизлиги сифатида билишини эслатиб, биз қаршилик ва Ливан кучли дастаклашда давом этамиз деб эълон қилди.
Абдуллоҳиён Ғазо бўлгаси халқига қарши жиноятларни бутунлай тўхтатиш, блокадани бекор қилиш хусусида минтақадаги ҳукуматлар ва қаршилик гуруҳларнинг айрим етакчилари билан учрпашиш ва маслаҳатлашиш, бу минтақада ўт очишни тўхтатиш ҳамда, Ғаззо сектори халқига ёрдам кўрсатиш урушдан кйиен бу минтақани бошқаришг вазияти хусусида замин яратиш масаласида минтақадаги қаршилик кучларнинг айрим етакчилари билан мулоқот қилиш учун Бейрутга ташриф буюрди.
Сўнгги 4 ой ичида сионистларнинг Ғазо секторига қарши ҳарбий тажовузлари бошланганидан бери, Эрон ТИВ раҳбарини Ливанга 3 -чи маротаба сафар қилмоқда.