Теҳрон жума намози имом хатиби Эрон халқини сайловларда кенг иштирок этишларини таъкидлади
-
Теҳрон жума намози имом хатиби Эрон халқини сайловларда кенг иштирок этишларини таъкидлади
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби Эрон Ислом республикаси халқининг Эрон парламенти ва раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгаши сайловларидаги кенг қамровли қатнашишларига урғу бердилар.
14 февраль куни Эрон Ислом республикаси Раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашининг 6 мажлиси ташвиқоти бошланди.
Эрон Ислом республикаси раҳбарлик қошидаги экпертлар кенгашининг 6 сайловлари ва Эрон парламентининг сайловларининг 12 давраси 1 март куни бир вақтнинг ўзида Эрон бўйлаб 90 минг сайлов округида ўтказилади.
Эрон телерадиокомманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби, ҳужжатулислом вал муслимин Козим Сиддиқий бугун Теҳрон шаҳрида жума намозини хутбаларидан Эрон халқининг ушбу сайловларда кенг иштирок этишини тоза ҳаво нафаси ва янги тараққиёт ва такомиллаштириш сифатида баҳолаб Эроннинг имкониятлари ҳақида гапириб сайловлар душманлар кўзларига тикон дўстлар учун эса нурдир деб қўшимча қилди.
Ҳужжат -ул ислом вал муслимин Козим Сиддиқий ўз хутбаларида, сайловларда турли табақалар ва қатламларни қатнашиши зарурлигига ҳам тўхталиб сайловларда кенг иштирок этиш Эрон ривожланишига ва тараққиёт ва унга душманларнинг ҳафсаласи пир бўлиши ва ноумид бўлишидир деб изоҳлади.
Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби шунингдек бугунги кунда АҚШ , Британия ва сионистик режимнинг зўравонликларига қарши туришни таъкидлаб, Эрон Ислом Инқилоби чегараларни ёриб ўтди ва бугун Фаластин, Ливан, Сурия ва Ямангача кенгайиб , Ғарб давлатлари хусусан, АҚШ зўравонлигига қаршиш чиқмоқда деб эълон қилди.