феврал 20, 2024 13:38 Asia/Tashkent
  • Амир Абдуллоҳиён БМТга йўллаган мактубида: Халқаро ҳамжамият Рафаҳ халқининг қирғин қилинишига йўл қўймаслиги керак
    Амир Абдуллоҳиён БМТга йўллаган мактубида: Халқаро ҳамжамият Рафаҳ халқининг қирғин қилинишига йўл қўймаслиги керак

Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён БМТ Бош котиби Антонио Гуттерешга йўллаган мактубида сиоинстик режим томонидан Рафаҳ аҳолисини оммавий қирғин қилиниши ҳақида огоҳлантирди.

Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  ушбу мактубида Рафаҳга қилинган ҳар қандай ҳарбий ҳужум, шак-шубҳасиз сионстик режим томонидан Фаластин халқига қарши геноциднинг навбатдаги босқичи бўлади. Шу сабабдан  БМТ тизими ушбу муҳим паллада ўз бурчини бажариши ва Рафаҳ шаҳридан бошпана олган фаластинликларга қарши жинотяларни олдини олиши зарур деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари бу мактубида сионистик режим томонидан аксар болалар ва аёллар бўлган 30 мингга яқин фаластинлик шаҳид бўлганини тилга олиб, фаластинликларни бу бўлгадан ҳайдаб чиқариш учун Ғазо халқининг атайлаб озиқ-овқат, сув, гуманитар ёрдам ва бошқа зарур ресурслардан маҳрум қилиб бу секторни яшашга яроқсиз  ҳолга келтириш орқл сионистик режим ўзининг ғаразли ҳарбий амалиётларини очарчилик кампанияси билан бирлаштиргагн   Бу ҳаракатларни геноциддан бошқа нарса дейишг мумкин эмас деб, эълон қилди.

Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида, аксарият уй -жойини ташлаб кетган 1,5 миллиондан ортиқ одамларнинг Ғазо бўлгаси жанубидаги кичик Рафаҳ шаҳрида бошпана топганига ишора қилиб шаҳарга тўлиқ ҳужум қилиш, тирик қилиш ёқасида уран 1,5 миллион фаластинлик тинч аҳоли учун ҳалокатли бўлади деб  огоҳлантирди.

Амир Абдуллоҳиён мактуби сўнгида барча ҳукуматлар қонуний ва маънавий жиҳатдан Фаластин халқига қарши оммавий қирғинни тўхтатиш ва олдини олишга мажбур эканлигига тўхталиб, БМТ ҳам барча аъзо давлатлардан энг оғир халқаро жиноятларни содир этишда уларнинг шерикларини ташкил этувчи ва жавобгарликни талаб қиладиган тажовузкор босқинчилик режим билан ҳамкорлик қилишдан тийишларини сўраши керак деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ