май 06, 2024 15:41 Asia/Tashkent
  • ИҲТ Ғазода зудлик билан доимий ва сўзсиз ўт очишни талаб қилди
    ИҲТ Ғазода зудлик билан доимий ва сўзсиз ўт очишни талаб қилди

ИТҲ Ғазо бўлгасида зудлик билан доимий оташкесимни амалга оширишга чиқарди.

Кеча Гамбия пойтахти Банжул шаҳрида Ислом Ҳамкорлик ташкилоти етакчиларининг икки кунлик 15- чи конференцияси якуний баёноти тасдиқланиб,  " Барқарор ривожланиш учун мулоқот орқали бирлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш" шиори билан якунланди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо даватлар мазкур ташкилотнинг 15-саммитининг якуний баёнотида, сионистик режим томонидан Ғазо сектори аҳолисининг геноцид қилиниши қоралаб бу мудҳиш жиноятни содир этган шахсларнинг жазоланишини талаб қилди.

ИҲТ  Бош котиби Ҳусейн Иброҳим Тоҳо Фаластин  халқига хизмат қилиш йўлида саъй- ҳаракатларини кучайтириш, бирдамлик ва ҳамкорликни кучайтиршига ҳам урғу берди.

ИҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари ва етакчилари  Банджул баёнотида сионистик режимнинг давомли тажовузлари натижасида Ғазо  ва унинг аҳолиси дучор бўлган гуманитар фалоктага  қарши туришда бирдам эканлигини таъкидлаб, зудлик билан ўт очишни тўхташини ва Ғазо секторида Фаластин халқига қарши кенг кўламли тажовузни тўхтатишни талаб қилдилар.

Ёрлиқ