Эрон ТИВ матбуот котиби: АҚШнинг фаластинликларга ёрдам кўрсатиши кулгулидир
Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби АҚШнинг фаластинликларга ёрдамини кулгули бир шоу деб атади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаг сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний журналистлар билан ўтказган ҳафталик матбуот анжуманида Муборак Рамазон ойи яқинлашиб қолганига ҳам тўхталиб, бутун дунё мусулмонларини ушу муборак ойни кириб келиши билан табриклаб, Фаластин халқининг аҳволини шу ойда ўзгаришига умид қилди.
Эрон Ислом Республикаси ТИВ матбуот котиби Муборак Рамазон йои остонасида фаластинликларга қарши босимларни кўпайиши ва АҚШнинг сионистик режимни тинимсиз ҳимоя қилиши Эрон ва бошқа исломий мамлакатларнинг кун тартибида вақтинчалик ва ё доимий сулҳ ва оташкеим ўрнатиш учну бирон режа қва қарори бор ми дег9ан сафолгна жавобан, Вашингтон ҳукуматнинг ҳатти-ҳаракатлари ва АҚШнинг БМТдаги вето ҳақини экстремистик равишда суистемол қилиши ва сионистларнинг кўп томонлама қурол-яроқ билан таъминлаши ва унга ёрдам кўрсатиши соясида биз БМТнинг минтақада тинчлик сақлай олмаганига ҳаққатан ҳам гувоҳ бўлдик. АҚШ ҳукумати эса урушни давом этишини олдини олиши ҳам мумкин эди деб таъкиалади.
Шунингдек Ислом Ҳамкорлик ташкилотининг Фаластиндаги жиноятларни тўхтатиш учун ўзининг улкан салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда жиддий ҳаракатга гувоҳ бўлиши кутилган эди деб изоҳлади Канъоний.
У бу матбуот анжуман жараёнида, АҚШнинг Фаластин халқгиа ёрдамини беъмани шоу сифатида баҳолаб АҚШ ҳукумати сионистик режим билан бирга ўзининг уруш қўзғатувчи сиёсатини оқлашга уринмоқда, аммо бу уринишлар билан дунё жамоатчилигинг фикри АҚШнинг жанговар ва урушқоқ ёндашувига ўзгармайди деб қўшимча қилди.
Эрон Ислом республикаси ТИВ матабуот котиби ўз сўзларида Муборак Рамазон ойининг бошланиши ва мусулмон халқлар бирлигининг кучайиши билан босиб олингна ҳудудлардан Фаластин халқининг аянчли аҳволини яхшиналишига гувоҳ бўлишга умид билдирди.