май 06, 2024 12:33 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонга келган россиялик сайёҳлар сони 37 000 дан 403 00 га етди
    Ўзбекистонга келган россиялик сайёҳлар сони 37 000 дан 403 00 га етди

Ўтган тўрт йилда россиялик сайёҳларнинг Ўзбекистонга келиш кўрсаткичи 10 баробар ошди.

Ўзбекистонликларда ҳам ҳам Россия туризмига қизиқиши ортмоқда.

Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги Аниқ сайтининг хабар қилишича, 

Ўзбекистонга келган россиялик сайёҳлар сони 37 000 дан 403 000 га кўтарилган. 2023 йил мамлакатимизга ташриф буюрган хорижлик туристлар миқдорида россияликларнинг улуши қарийб 33 фоизни ташкил этган. Ўзбекистонликлар томонидан ўтган йил РФга 800 мингдан ортиқ саёҳат амалга оширилган – бу аваалги йилгидан икки баробар кўп.

Россия ва Ўзбекистон халқлари ўртасида тил тўсиғи, деярли, йўқлиги, шунингдек ЮНЕСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилган меъморчилик дурдоналари билан танишиш имконияти ҳар икки томондан сайёҳларни жалб этмоқда. Қолаверса, ранг-баранг, жозибали ва замонавий туризм маҳсулотлари яратиш бўйича Ўзбекистон  раҳбарияти томонидан пухта тузилган режа ҳам муҳим ўрин тутиши таъкидланган

Ёрлиқ