Эрон парламенти вакиллари АҚШ намояндалар мажлисининг хати ҳаракатини қораладилар
(last modified Tue, 22 Nov 2016 14:12:14 GMT )
ноябр 22, 2016 19:12 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти  вакиллари
    Эрон парламенти вакиллари

Эрон ислом жумҳурияти парламенти намояндалари Эронга қарши санкцияларни яна 10 йил учун ўзайтиришга асосланган АҚШ намояндалар мажлисининг хатти ҳаракатини қаттиқ маҳкум этдилар.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра,  Эрон парламенти намояндалари бугунги йиғилишида  Эронга қарши санкцияларни яна 10 йил учун ўзайтиришга асосланган АҚШ намояндалар мажлисининг қарорини қаттиқ қоралаб Эрон давлатидан исломий парламент қабул қилан қонун асосида БАРЖОМ дастурини жиддий тарзда қайта кўриб чиқиши ва АҚШнинг бу хатти ҳаракатларига муносиб жавоб қайтаришини  таклиф этдилар.

Эрон парламенти  вакиллари шунингдек чиқарган баёнотида  миллий  иззат- ифтихор ва осоишта мақсаддаги ядровий саноатда исломий Инқилоб ютуқларин асрашни таъкидладилар.

Айтиш керакки яқинда АҚШ намояндалар мажлиси Эронга қарши санкцияларни яна 10 йил учун ўзайтириш қонунни ратификация қилди. Бунга илова Эронга мусофир ташувчи самолётларни сотишни олдини олиш мақсадида янга қонунни қабул қилганди.

 

Ёрлиқ