март 01, 2024 15:56 Asia/Tashkent
  • Эронда сайловлар қизғин ва сиёсий иштиёқ билан бўлиб ўтмоқда
    Эронда сайловлар қизғин ва сиёсий иштиёқ билан бўлиб ўтмоқда

Эрон Ислом Кенгаши -Эрон парламентининг 12-сессияси ва Раҳбарлик қошидаги эксертлар кенгашининг 6-сессияси сайловлари бугун 2024-йил 1-март жума куни эрталаб соат 8:00да бошланди ва халқнинг қизғин ишироки билан ўтмоқда.

Эрон ИИВ сайлов штабининг овоз бериш шу жума куни эрталаб соат 8:00 да бошланишини эълон қилинганига қарамай,  овоз бериш жараёни бошланишидан аввал турли минтақалардаги учаскаларда халқ ҳозир бўлган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Исломий Эроннинг турли ҳудудларидан олинган хабарлар шундан далолат бермоқдаки,  одамларнинг турли қатламлари, ёшлар ва биринчи овоз беришдан тортиб, йиллар давомида сиёсий майдонларда рол ўйнаб келмоқда, албатта аёллар ва эркакларгача бу сайловда қизғин  қатнашмоқда. Эрон конституциясида диний озчиликлар учун парламентда махсус ва доимий ўринларни ажратган ягона давлатдир. Шу туфайли бугун эрталабдан эронликларнинг овоз беришлари билан бир вақатда диний озчиликллар /зартуштийлар, ва калимийлар, жануби ва шимолда арман насронийлари, ошурийлар ва калдоний насронийлари/ ўтимшдагидек сайловда ғайратли қатнашиб ўз динлари вакилларига овоз беришди.

Эрон парламент сайловлари

 

Бугун  Ислом Иниқлоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ,  Имом Хумайний /р.а/  ҳусенйияларга  ташриф буюриб, Эрон миллатига хитобан: билингларки бугун дунёда кўп инсонлар ва сиёсий мавқега эга бўлган одамларнинг кўзлари ва диққати Эрон Ислом Республикасига қадалган, шундай экан сиз азизлар ҳам дўстларингзни хурсанд қилинг ва душманларни ноумид қилинг деб буюрдилар.

Қолаверса Эрон Ислом республикасининг 3 ҳокимияти органи /қонун чиқарувчи, ижро этувчиси ва суд ҳокимияти/ Исломий Эрон халқи билан биргаликда сайлов қутиларида овоз берди.

Эрон сайлов штабининг котиби Муҳсин Исломий ҳам 2006-йил 2 мартда туғилганлар бу йилги  сайловларда аллақачон овоз бериш ҳуқуқига эга бўлганига ишора қилиб жорий йилнинг 1-март куни бўлиб ўтадиган сайловда 61 миллион 172 минг 298 киши овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиб, шундан  30 миллион 945 минг 133 нафар эркаклар 30 миллион 227 минг 165 нафар аёллардир деб маълум қилди.

Сайловларда номзод эса парламентдаги  290 ўрин ва раҳбарлик қошидаги экспертлар кенгашида 88 ўрин учун ўзаро рақобатлашади.

Овоз бериш ҳам 10 соат давомида ўтказилади ва зарурат туғилганида у узайтирилиши ва сайлов шаби раҳбари ва ёки ички ишлар вазири томонидан эълон қилиниши ҳам мумкин.

Ёрлиқ