Эрон президенти газ экспорт қилувчи давлатар форумининг 7-саммити доирасида учрашувлар ўтказди
Эрон президенти газ экспорт қилувчи мамлакатлар форумининг 7-саммити доираисда бир қанча маамлакталар расмийлари билан мулоқот қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий кеча Ироқ президенти Абдуллатиф Рашид /ОПЕК форуми доирасида/ билан учрашувида, сионисти крежим билан савдо ва иқтисодий алоқаларни узишни бу режим жиноятчиликни тўхтатиши учун амалий ечим эканлигини эълон қилди.
Сайид Иброҳим Раисий Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан бўлган учрашувида, ҳам алоқалар даражасини яхши таъирфлаб, Эрон ва Қатар ўртасидаги келишувларни тезроқ амалга оширишга урғу берар экан Теҳрон ва Доҳа алоқаларини янада ривожланириш зарурлигини таъкидлади.
Эрон Ислом республикаси президенти шунингдек сионистик режимнинг Ғазо секторида содир этаётан жиноятларига тўхталиб, айрим исломий мамлакталарнинг сионистик режим содир этаётган жиноятларга нисбатан пассивлик ва ҳаракатсизлигини қаттиқ танқид қилди.
У шунингдек ўз сўзларида, Ислом Ҳамкорлик ташкилотининг Риёздаги фавқулодда йиғилишидан бери Ғазо бўлгасидаги сионистлар жиноятларини тўхатиш учун ҳеч қандай самарали чора кўрилмагани в абаъзи минтақавий ҳукуматларнинг сионистик режим билан иқтисодий алоқаларни давом этаётганини маълум қилди.
Боливия президенти Луис Арсеш билан ҳам учрашганида Иброҳим Раисий Боливия ҳукумати ва халқининг инқилобий ва антиимпериалистик позицияларини олқишлаб, ҳукумат ва айниқса Боливия президентининг Фаластин ва мазлум Ғазо халқини қўллаб-қувватлаш борасидаги ёндашувини юқори баҳолар экан сизнинг Фаластинни эҳтиросли ҳимоя қилишингиз албатта бу мамлакат халқи учун яхши ёрдам бўлади деб қўшимча қилди.
Эрон презиженти шунингдек Мозамбик президени Филип Ноиси билан ҳам учрашувида Эроннинг Африка давлатлари жумладан Мозамбик билан алоқларани ривожланиришдан манфаатдор эканлигини таъкидлаб бу учрашув икки мамлакат ўртасидаги алоқларни кенгайтириш ва ривожланириш йўлида бурилиш нуқтаси бўлиши мумкинлигини эслатди.