март 03, 2024 15:16 Asia/Tashkent
  • Эронлик бодбилдер Ҳоди Чўпон \\\\\\\
    Эронлик бодбилдер Ҳоди Чўпон \\\\\\\"Arnold Classic\\\\\\\" бодбилдинг мусобақасида қаҳрамон бўлди

АҚШда бўлиб ўтган "Arnold Classic" бодбилдинг мусобақаисда эронлик машҳур бодбилдер Ҳоди Чўпон биринчи ўринни эгаллади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича Эроннинг бодбилдинг бўйича машҳур юлдузи Ҳоди Чўпон бугун эрталаб АҚШнинг Огайя штатида бўлиб ўтган  " Arnold Classic 2024" мусобақалари финалида рақиблар билан белашди ва бу мусобақанинг эркаклар ўртасидаги очиқ тоифасида чемпионлик унвонига сазовор бўлди.

Бу эсаа илк марта осиёлик бодбилдерни "  Arnold Classic" эркаклар ўртасидаги чемпионатида ғолиб чиқишидир.. Чемпионатдан кейин Ҳоди Чўпон  АҚШнинг таниқли актёри ва спортчиси Арнольд Шварцнегердан 300 минг доллар мукофотини олди.

Ҳоди Чўпон

 

Мусобақа давомида машҳур Арнольд Шварцнегер ҳам бир неча бор  Ҳоди Чўпонни мақтаган.

Эроннинг бодбилдинг юлдузи ўз каръераси давомида эркаклар ўртасидаги эркин категорияда битта чемпионлик, битта иккинчи унвони ва учта учинчи Мастерс Олимпия унвонини қўлга киритган.

Бодбилдер Ҳоди Чўпон нуфузли "Мастерс Олимпия" ва "Арнольд классик" мусобақаларида ғолиб чиққан Рони Коулман, Жей Катлер, Декстре Жексон ва Брендон Кори-дан сўнг тарихдаги 5-чи бодбилдер ҳисобланади.

Бодбилдинг бўйича ушбу эронлик таниқли спортчи  -Ҳоди Чўпон  шунингдек "Арнольд Классика"даги илк чиқишида чемпионликни қўлга киритган Кевин Лорон, Флекс Вҳелер ва Уилям Бонакдан кейин 4 -чи бодбилдер бўлди.

Ёрлиқ