апрел 02, 2024 14:43 Asia/Tashkent
  • Эрон Ислом республикасининг қўшни мамлакатлар билан савдо ҳажми ошиб бормоқда
    Эрон Ислом республикасининг қўшни мамлакатлар билан савдо ҳажми ошиб бормоқда

Эрон Ислом республикаси божхона бошлиғи ўз сўзларида, Эроннинг 15 қўшни давлат билан савдоси ўтган шамсий -1402 йилда 1,35 фоизга ошиб, 60 миллиард 773 миллион доллрга етди деб маълуи қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон божхона бошқармаси бошлиғи Муҳаммад Ризвонийфар Эрон Ислом республикасининг ўтган шамсий йили яъни 1402-йилда қўшни мамлакатлари билан савдоси ҳақида гапириб, 15 қўшни давлатга 28 миллиард 288 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинганини таъкидлади.

У шунингдек Эрон Ислом республикасининг БАА, Покистон, Афғонистон, Уммон, Россия, Қозоғистон ва Баҳрайн каби қўшни давлатларга экспорт ортганини ҳам қўшимчи қилди.

Эрон божхона бошқармаси бошлиғи  сўзларининг бошқа қисмида,  ўтган шамсий йилда /2023 йил 21 мартидан 2024 йил 21 мартигача/  қўшни давлатлардан товарлар импортиига тўхталиб, Покистон, Қозоғистон, Қувейт  ва Баҳрайндан импорт қиймати камайди, БАА, Туркия, Россия, Уммон, Ироқ, Қатар, Озарбойжон республикаси, Арманистон, Афғонистон, Туркманистон ва Баҳрайндан ошмоқда деб изоҳлади.

Эрон Ислом республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналишида қўшнилар билан барча соҳаларда, айниқса иқтисодий ҳамкорликларини кенгайтириш мавзуси жой олган ва  бу доирада икки томонлама алоқаларини мустаҳкамлаш йўларини излаш Эрон расмийлари ва қўшниларининг диққат марказида бўлиб келмоқда.

Ёрлиқ