Эрон Ислом республикаси: сионистик режимнинг терактлари минтақадаги кескинликнинг кучайишига сабаб бўлади
Эроннинг БМТдаги элчиси ва вакили ўринбосари сионистик режимнинг даҳшатли жиноятлари ва қўрқоқ ҳужумлари, жумладан Эроннинг Дамашқдаги консуллик биносига уюштирган тажовузини қоралаб, сионистик режимнинг террорчилик ҳаракатлари минтақада кескинликнинг янада кучайишига олиб келади деб айтди.
Эрон тедерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг БМТдаги элчиси ва вакили ўринбосари Заҳро Иршодий кеча бу ташкилот Хавфсизлик кенгаши йғилишида сионистик режимнинг Эроннинг Дамашқдаги консуллик бўлимига ҳужуми билан боғлиқ сўзларида, сионистик режими БМТ Низоми, халқаро қонунлар ҳамда, Сурия Араб республикасининг суверенитети , мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини очиқдан-очиқ бузди деб эълон қилди.
Мазкур жиноят ва террорчилик ҳужум халқаро ҳамжамият томонидан қабул қилинган тамойилга яъни вакиллар, дипломатик ва консуллик масалаларнинг дахлсизлигига очиқ -ойдин ҳақорат ҳисобланади деб изоҳлади Заҳро Иршодий.
Эроннинг БМТдаги вакили ўринбосари, баёниясида эса БМТ Хавфсизлик кенгашидаги аъзо давлатларнинг вакиллари ушбу кенгашнинг фавқулодда йиғилишида сионистик режимнинг Эроннинг Суриядаги элчихонаси консуллик бўлимига уюштирган ҳужумини террорчилик ҳужуми сифатида қоралашгани ва бу режимнинг ҳаракатлари минтақада янда тартибсизликлар содир бўлишига оли келиши ҳақида огоҳлантирган пайтга тўғри келмоқда.
Суриянинг БМТдаги элчиси Қусай Аз-Заҳҳок ҳам сионистик режимнинг минтақадаги тажовузларини қоралар экан бу режимнинг Эрон Ислом республикасининг Дамашқдаги консулхонасига қилан ҳужумини АҚШнинг кўр-кўрона дастаклари билан амалга оширилганини таъкидлади.
Ўзбекистон, Тожикистон, Туркия, Қозоғистон ва Арманистон ТИВ лари алоҳида баёнотларида бу ҳужумдан ўз хавотирларини билдириб, сионистик режимнинг Эроннинг Дамашқ шаҳридаги элчихонаси консуллик биносига қилган тажовузини кескин қоралашди ва бу ҳаракатни тажовузкорлик ва диплмоатик тамойилларини бузиш деб баҳолашди.