Эронда Халқаро Қудс куни кўча намойишлари бошланди
Бугун эрталаб бутун Эрон Ислом республикаси бўйлаб, Рамазон ойининг сўнгги жума куни билан бир вақтда, Халқаро Қудс куни юришлари бошланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бутун Эрон бўйлаб, ҳар йили одат бўлганидек Халқаро Қудс куни маросими бугун Рамазон ойиининг сўнгги жума куни билан бир вақтда бошланди ва Эрон Ислом республикасининг рўзадор халқи сионистик режим жиноятларидан ғазаб ва нафратини яна бир бор мушттлашган ҳолда билдиришмоқда,
1979-йил 7-август, Эрон Ислом инқилобидан бир йил ўтмай, Имом Ҳумайний (р.а.) дунё мусулмонларини Рамазон ойининг охирги жума куни “Қудс куни” сифатида "Фаластин мусулмон халқининг қонуний ҳуқуқларини" қўллаб-қувватлаш ва бирдамликни кўрсатиш учун маршга чиқишга чақирди.
Рамазон ойининг сўнгги жума кунини Халқаро Қудс куни сифатида атаган мусулмон халқлар Фаластин масаласига мазлум ва ҳимоясиз халқларни қўллаб-қувватлаш зарурати сифатида қарайди.