Бутун Эрон бўйлаб Халқаро Қудс куни юриши ўтказилди
(last modified Fri, 05 Apr 2024 10:04:00 GMT )
апрел 05, 2024 15:04 Asia/Tashkent

Халқаро Қудс куни юриши Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума куни билан бир вақтда бутун Эрон Ислом республикаси бўйлаб бўлиб ўтди.

Бугун Эрон Ислом республикасининг рўзадор ва мўъмин халқи сионистик режим жиноятларига яна бир бор ғазаб ва нафратини билдиришди.

Эрон пойтахти -Теҳрон шаҳрида мўъмин ва рўзадорлар марш ўтказишди ва айни вақтда босқинчи сионистик режимни Эрон Ислом республикасининг Дамашқдаги консуллик биносига қарши тажовузи  натижасида шаҳид бўлган эронликлар жаноза маросимини  барпо этдилар.

Қудс куни билан бир вақтда Сурияда шаҳид бўлганлар жаноза маросими

 

Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси  Бош қўмондони генелар Ҳусейн Саломий Теҳрондаги Халқаро Қудс куни маросмига бағишланган маршнинг катта йиғилишида сўзлаган нутқида,  АҚШ қўллаб-қувватлаётган сионистик режим жиноятлари, АҚШнинг глобал нафратлар ва ва ислом олами диққати марказга қўйганига тўхталиб,  АҚШнинг сиёсий моҳияти сионистик режимни молиявий ва логистик ҳимоя қилиш ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгашининг барча резолюцияларига вето қўйиши билан бу режимга сиёсий ва психологик  ёрдам етказиш ва бу босқинчи режимни ислом оламида ҳукмронилк қилиш орқали ўз сиёсий иродасини юклатишга уринишдан иборат деб маълум қилди.

Генерал Ҳусейн Саломий ўз сўзларида, босқинчи сионистик режим ҳаёт ва ўлим ўртасида курашмоқда ва агар Ғазо секторидаги урушни давом эттирса ва чекинса ҳам барибир барбод бўлишини билади деб қўшимча қилди.

Ислом  Инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондони шунингдек,  сионистик режим томонидан Эрон Ислмо республикасининг Дамашқ шаҳридаги консуллик биносига уюштирган тажовузларида бир қатор эронлик ҳарбий маслаҳатчиларнинг шаҳид бўлганига ҳам ишора қилиб, огоҳлантирамизки ҳеч бир душманнинг муқаддас тузумимизга қарши ҳаракатлари жавобсиз қолмайди ва Эрон халқиниг ҳунари ва санъати эса империялар кучини синдириш ва иймон ҳақиқатининг ғалабасини исботлашдир деб баён этди.

У сўзларининг бошқа қисимда, Ислом Инқилоби олий раҳбари айтганларидек мардларимиз сионистик режимни жазолайдилар деб айтди.

Бугун шунингдек Халқаро Қудс куни маршлари якуний резолюциясида Ғазо бўлгасининг мазлум халқини қўллаб-қуввтлаш  ва Эроннинг Суряидаги консуллигига ҳужумига сохта сиоинстик режим жиноятини қоралашга урғу бериб сионистик режимни қаттиқ ва афсуслантирувчи жавоб кутмоқда деб эълон қилдилар.