Эрон президенти Иброҳим Раисий бутун жаҳон мусулмонларини Фитр ҳайити билан табриклади
(last modified Wed, 10 Apr 2024 08:04:38 GMT )
апрел 10, 2024 13:04 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Иброҳим Раисий бутун жаҳон мусулмонларини Фитр ҳайити билан табриклади
    Эрон президенти Иброҳим Раисий бутун жаҳон мусулмонларини Фитр ҳайити билан табриклади

Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий ислом мамлактлари етакчилари ва халқларини Фитр ҳайити муносабати билан табриклаган мактубида, сионистик режимнинг Ғазо секторига қарши ҳужумларини тўхтатиш исломий давлатларнинг диний бурчи эканлигини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Расиий  ислом мамлакатлари ва халқларига мактубида уларни Рамазон ҳайити билан табриклар экан,  бу ҳайитни тоат ва бандаликнинг намоён бўлиши ва инсон руҳининг юксалиши, рўзадор ва солиҳ бандаларининг ажр вақти  Муборак Рамазон ойида қилган дуо ибодатлар орқали  ҳамда нафсларини тарбиялаб борлиғини нопокликлардан тозалаш. шунингдек камалот ва Алоҳга яқинлик сари қадам ташлаш куни деб тавсифлади.

Эрон президенти ўз мактубида  бутун дунё мусулмонларига хусусан Ғазо сектори ва Фаластиннинг мазлум халқи учун ушбу муборак  кунда очилиш ва зафарлар  тилаб,  бугунги кунда Фаластин қаршилик кучлари хусусан Ғазодаги ишғол ва жиноятга  қарши курашнинг бошида турган биродарлар ва опа-сингиллариимзни қўллаб қувватлаш, мусулмонлар учун нафақат диний бурчдир балки инсоният олидаги инсоний, ахлоқий ва виждоний бурчидир деб қўшимча қилди.

Иброҳим Раисий бу йилги муҳташам Қудс байрамини Фаластиннинг мазлум халқини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши белгисии сифатида баҳолаб. ишғолчи сиоинстик режим томонидан Ғазо бўлгасини бомбардион қилиниши ва  блокада этилишига чек қўйиш сўнгра  бу ҳудудга гуманитар ёрдам жўнатиш учун бу қимматли  иштирокдан фойдаланиш керак деб аниқлик киритди.