Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони сионистик режимни огоҳлантирди
Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Саломий ўз сўзларида, агар сионистик режим исталган нуқтада Эрон манфаатлари, мулклари, шахсиятлари ва фуқароларига ҳужум қилса, Эрон Ислом Республикаси қатъий жавоб қайтаради деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом Инқилоби соқчилар корпуси Бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий сионистик режимга ракета ва дрон ҳужуми тафсилотлари ҳақида гапирар экан, мақсадлар қўйилди ва сионистик режимнинг ёмонликлари ва ёвузликлари даражасида ҳужум қилинди деб эълон қилди.
Генерал Ҳусейн Саломий шунингдек, Эроннинг сионистик режимга қарши ракета ва учувчисиз учоқлар амалиётлари бу режимнинг Суриянинг Дамашқдаги Эрон элчихонаси консуллик бўлими биносига қарши теракти ва эронлик қўмондонлари шаҳид қилиш учун фойдаланган қисми ва ҳудудлари билан чегараланган эди деб қўшимча қилди.
Ислом Инқилоби Соқчилар корпуси бошқа қўмондони сўзларининг бошқа қисмида амалиёт кутилганидан ҳам муваффақиятли ўтказганига тўхталиб, ҳозиргача ҳужумга учраган объектлар хусусида маълумотлар тўлиқ эмас бироқ батафсил ҳужжатлаштирилган ва дала ҳисоботлари амалиёт кутилганидан ҳам муваффақиятли ўтганини кўрсатмоқда деб қайд этди.
Сионистик режим режимини ўзининг ўтмишдаги ҳатти -ҳаракатларини тўхтатиши ҳақида огоҳлантирган генерал Саломий, агар аксиламал кўрсатган Эронни жавоби албатта аввалгидан ҳам анча қаттиқроқ бўлади деб маълумқ қилди.