Эрон армияси бош матбуот котиби тажовузкорларни огоҳлантирди
Эрон Қуролли кучларининг юқори мартабали матбуот котиби, босқинчиларни огоҳланириб, АҚШ, Британия, Франция ва Германияга сионистик режимни дастаклашни бас қилишларини эслатди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон қурлли кучларининг юқори мартабали матбуот котиби генерал Абулфазл Шикорчи айрим Ғарб давлатлаи етакчиларининг геноцидчим сионистик режимни қўллаб-қуввтлашига жавобан, АҚШ, Британия, Франция ва Германия давлат раҳбарларига завол топаётган ёвуз, қонунбузар, террорчи ва болаларни ўлдируви сионистик режимни қўллаб-қувватлашни тўхтатишларини талаб қилди.
Эрон армиясининг ушбу юқори мартабали вакили Эрон урушқоқ давлат эмаслигини ва урушнии кенгайтиришга игнтилмаслигини исботлади, аммо кимдир Эроннинг қизил чизиғидан кесиб ўтса, албатта тажовузкор ва ёвуз сионистик режимга олдинги жавобдан ҳам қатъийроқ жавоб беради деб эълон қилди.
Генерал Шикорчи сўзларининг бошқа қисмида, АҚШ, Франция, Британия ва Германияга Эрон Ислом Республикасининг қонуний ва ҳаққи бўлган жавоби ва ҳаракатини қоралаш ўрнига ноқонуний ва террорчи режимни қўллаб -қувватламаслчига ташламасликларини тавсия қилди.
10 кун олдин сионистик режимнинг Сурия пойтахти Дамашқдаги Эрон Ислом Республикасининг консуллик биносига уюштирган теракти ортидан Эронниг 7 нафар олий мартабали ҳарбий маслаҳатчилари шаҳид бўлди. Эрон ҳам бугун 14 апрел эрталаб Исроил режимининг ҳарбий нишонларига ҳарбий ҳужумлар уюштирди.