апрел 18, 2024 15:55 Asia/Tashkent
  • Эрон илк марта ШҲТ фан вазирлари йиғилишида қатнашди
    Эрон илк марта ШҲТ фан вазирлари йиғилишида қатнашди

ШҲТга аъзо мамлакатлар фан вазирларининг 8-йиғилиши Москва шаҳрида, илк бор мазкур ташкилот аъзоси сифатида Эрон ислом республикаси вакилининг иштироки билан бошланди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  ШҲТга аъзо давлатлар фан вазираларининг 8-йиғилишида Эрон Ислом республикаси номидан Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий қатнашди. Эрон Ислом Респлубилкасининг ШҲТдаги вакили таълим соҳаси ушбу ташкилотга аъзо  давлатлар ўртаисдаги ҳамкорликларнингэнг муҳим йўналишларидан бири эканлигига тўхтали, таълим ҳар қандай давлат тараққиётининг  пойдевори бўлиб Эрон бу соҳада узоқ тарих ва тажрибага эга деб изоҳлади.

Козим Жалолий шунингдек,Эронда айрим кучларининг барча санкциялар ва ноҳақ босимларига дуч келганига қарамай, тадқиқот ва олий таълим соҳасида катта ишларни амалга оширди ва ҳозирда у кўплаб фан ва тадқиқот кўрсаткичлари, жумладан технология ва энергия бўйича ҳарбий Осиёда энг яхши мавқега эга деб қўшимча қилди.

Эроннинг Россиядаги элчиси Эрон ШҲТга аъзо мамлакатлар билан таълим соҳасидаги юиуқлар ва тажрибасини баҳам кўришга тайёрлигини билдириб, Эроннинг етакчи университетлари ШҲТга аъзо мамлакатлар жумладан Россия билан узоқ йиллардан бери ҳамкорлик қилиб келмоқда деб аниқлик киритди.

Эслатиб ўтамиз, бугун  18-апрель  Москва шаҳрида ШҲТга аъзо давлатлар фан вазирларининг 8-йиғилиши иш бошлади.

Ёрлиқ