апрел 22, 2024 13:20 Asia/Tashkent
  • Эроннинг 90 фоиз нефт ускуналари мамлакат ичкарисида ишлаб чиқарилади
    Эроннинг 90 фоиз нефт ускуналари мамлакат ичкарисида ишлаб чиқарилади

Эрон Ислом республикаси нефт қувурлари ва телекоммуникация компанияси бош директори компания ускуналари ва жиҳозларининг 90 фоизини мамлакатнинг билимга асосланганкомпаниялари томонидан етказиб берилаётганини таъкидлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси нефт қувурлари ва телекоммуникация компаниясининг бош директори Арсалон Раҳимий Эроннинг " Меҳр" ахборот агентлиги билан суҳбатда  мазкур корхона жиҳозларининг 90 фоиздан ортиғи мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва қолган 10 фоизи билимлари баъзи мамлакатларда мавжуд бўлиб, ҳозирда маҳаллий компаниялари бунга интилмоқда деб изоҳлади.

Айтиш керакки сўнги ўн йилликларда иқтисодий санкциялар зўравон кучлар  учун жаҳон майдонида мустқил давлатларга босим ўтказиш воситасига айланган. 1990-йилларнинг бошидан бери АҚШ ва Европа Иттифоқи бошқа давлатларга айниқса Эронга қарши юзлаб иқтисодий санкциялар киритди.

Ёрлиқ