апрел 25, 2024 12:34 Asia/Tashkent
  • Эрон мамлакати Ши-Ланкадаги қурилиши лойиҳаларида қатнашишга тайёрлигини маълум қилди
    Эрон мамлакати Ши-Ланкадаги қурилиши лойиҳаларида қатнашишга тайёрлигини маълум қилди

Эрон президенти эронлик компаниялари ва мутахассисларнинг Шри-Ланкадаги қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда қатнашишга ва мамлакат тараққиётига кўмаклашиш мақссадида тенхник-муҳандислик хизматларини беришга тайёрлигини билдирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий  кеча Шри-Ланкага бир кунлик расмий ташрифи давомида икки мамлакат олий мартабали делегацияларининг қўшма мажлисида "Умаавия" кўп мақсадли гидроэлектр лойиҳасидан фойдаланишдан мамнунлигини билдирар экан, бу лойиҳанинг биргаликда амалга оширилишини Эрон ва Шри-Ланка халқлари ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва дўстлик тимсоли ва кўринишларидан бири сифатида баҳолади.

Сайид Иброҳим Раисий  нутқининг яна бир қисмида сионистик режимнинг Ғазо секторидаги геноциднинг давом этишига тўхталиб, бу режим жиноятларни тўхтатиб, минтақа қамалини олиб ташлаш ва Ғазо секторининг мазлум ва қудратли халқига кенг кўламли ёрдам кўрситишни бошлаш учун исломий ва мустақил давлатларнинг мувофиқлаштирилган  ҳаракатларини таъкидлар экан, барча ҳуқуқий тизимларнинг шароитига асосан, босқин ва тажовуз ҳеч қандай тарзда  босқинчи учун мулкчилик ва қонунийлик яратмайди, аммо босқинчи дарҳол ҳайдаб чиқарилиши, судланиши ва жазоланиши керак деб эълон қилди.

Учрашувда Шри-Ланка президенти ҳам Эрон Ислом Республикасининг бу мамлакатни реконструкция қилиш, жумладан "Амаавия" гидроэнергетика лойиҳасини амалга оширишдаги иштирокини юқори баҳолаб, Шри-Ланка икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги, туризм, фан ва таълим соҳасидаги ҳамккорлик ва спорт соҳаларида алқли кенгайтиришни сўрайди деб қўшимча қилди.

Бу мамлакатни минтақавий  халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдан  манфаатдорлигини билдириб, сионистик режимнинг минтақадаги жиноятларига ҳам тўхталиб, сиоинстик  режимнинг Дамашқдаги Эрон эччихонаси консуллик бўлимига ҳужумини қоралар экан,  Шри-Ланканинг Фаластин масаласидаги расмий позицияси мустақил Фаластин давлатини ташкил этишдани иборат деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ