Вьетнам жамоат хавфсизлик вазири Эрон тараққиётини юқори баҳолади
(last modified Thu, 16 May 2024 09:38:16 GMT )
май 16, 2024 14:38 Asia/Tashkent
  • Вьетнам жамоат хавфсизлик вазири Эрон тараққиётини юқори баҳолади
    Вьетнам жамоат хавфсизлик вазири Эрон тараққиётини юқори баҳолади

Вьетнам жамоат хавфсизлик вазири Эроннинг мудофаа, ҳарбий, илмий ва саноат соҳаларидаги ривожланиши ва тарақиётини олқишлаб, Эроннинг санкцияларга қарши қаршилик кўрсатиши ва барқарор позициясини юқори баҳолади.

Эрон ва Вьетнам ўртасидаги имуносабатларни ривожлантириш мақсадида  Эрон Ислом республикаси  ҳуқуқ тартибот  органи бош қўмондони  ва Вьетнам жамоат хавфсизлик вазири Тулам  икки мамлакат  ҳуқуқ -тартибот ва полициясининг кенг қамровли ҳамкорлиги бўйича ўзаро англашув меморандум имзоладилар.

Меморандумни Эрон Ислом республикаси ҳуқуқ -тартибот органи бош қўмондони Аҳмадризо Родон ва Вьетнам жамоат вазири генерал Тулам имзоладилар.

Меморанудмни имзолаш маросиимда Вьетнам жамоат хавфсизлик  вазири генерал Тулам  Эрон ва Вьетнам ўртасидаги икки ва кўп томонлама алоқаларни,айниқса полиция ва ҳуқуқ-тартибот ҳокими соҳасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга алоҳида урғу  бериб икки давлат ўртасидаги дўстона  ва ўзаро ҳурматга асосланган муносабатларини ҳар икки томон ўртасида ҳамкорликларни ривожлантиришнинг омили сифатида тилга олди.

Вьетнам расмийси шунингдек Эроннинг мудофаа, ҳарбий, илмий ва саноат соҳаларидаги тараққиётини юқори баҳолаб, Эроннинг санкцияларга қарши қаршилик кўрсатиши  ва барқарор позициясини ҳам олқишлади.

Мазкур мемордум Эрон ва Вьетнам полициялари ҳамкорлигини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлашга доир муҳим  қоидалар мавжуд бўлиб улар орасида уюшган жиноятчилик, терроризм, кибержиноятчилик, нароктик моддалар ишлаб чиқариш ва ноқонуний савдоси, одам савдоси, жиноий даромадларни легаллаштириш, қурол-яроқ ва ўқ дорилар савдоси, ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ноқонунийиммигарцияга қарши кураш бўйича ахборот ва тажриба алмашиш масалалари ҳам алоҳида қайд этилган.