май 25, 2024 16:56 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Саудия Арабистони ўзаро алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда
    Эрон ва Саудия Арабистони ўзаро алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда

Эрон ижроия ҳокимияти раиси ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси телефон орқали суҳбатида икки томонлама алоқларни кенгайтиришни таъкидладилар

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча  Эрон ижроия ҳокмияти бошқармаси раиси Муҳаммад Мухбир Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Бин Салмон билан телефон орқали суҳбатида, Эрон ҳукуматининг қўшничилик сиёсатини давом эттириш ва минтақа давлатлари билан алоқаларни ривожлантириш ҳамма учун ягона имконят бўлиб, бир -бирига ҳамкорилк ва ҳамдиллик минтақада барқаррлик ва фаровонликни кафолатлайди деб эслатди.

Эрон ижриоия  ҳокимияти етакчиси Муҳаммад Мухбир Эрон ва  Арабистон муносабатларини ислом дунёси учун калит сифатида баҳолаб айрим кучларнинг қаршиликларига қарамай, бугунги кунда икки томон ўртасидаги алоқалар яхши даражага кўтарилган ва минтақа бу алоқларни кенгайтиришга жуда муҳтож деб изоҳлади.

Муҳамад Мухбир шунингдек мамлакат ҳаракати ўзгармайди ва Эрон ва Арабистон ўртасидаги қизиқиш  ва ишонч руҳи шаҳид президент даврига  ўхшаб давом этади деб маълум қилди.

Мухбир шунингдек ушбу суҳбатда жараёнида Саудия Арабистони валиаҳ\ шаҳзодасига эронлик зиёратчиларни кутиб олиш бўйича жуда яхши буюртма бергани учун миннатдорчилик билдириб олдин президент Раисийни Арабистнга такли қилгалари каби  Эроннинг марҳум президенти сизларни Эронга таклиф қилганидек яна дўст ва биродар Эрон мамлакатига ташриф буюришингизни истаймиз деб маълум қилди.

Эрон ижроия ҳокимияти етакчиси Муҳаммад Мухбир Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон  билан телефон орқали суҳбатида икки давлат ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришнинг минтақа ва дунё учун муҳимлигини таъкидлаб Теҳрон ва Риёз минтақада ислом орасида марказий рол ўйнайди ва улар ўртасидаги алоқаларнинг кенгайиши билан  улар ёрқин келажакни яратиши мумкин деб таъкидлади

 Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон бу таклифни қабул қилиб Муҳаммад Мухбирни ҳам Ар-Риёдга ташриф буюришга таклиф қилди.

Телефон орқали бу суҳбатда, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ҳам Эроннинг шаҳид президенти  Сайид Иброҳим Раисий шаҳид бўлганига ҳамдарлик билдиоиб икки томонлама ва минтақавий муносабатларни  қайта тиклаш ва ривожлантириш йўлини давом эттиришни таъкидлади.

Ёрлиқ