Эрон ва Туркия расмийлари Ғазодаги ишғолчи сионистик режимнинг жиноятларини яна қоралашди
(last modified Sun, 02 Jun 2024 12:28:29 GMT )
июн 02, 2024 17:28 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Туркия расмийлари Ғазодаги ишғолчи сионистик режимнинг жиноятларини яна қоралашди
    Эрон ва Туркия расмийлари Ғазодаги ишғолчи сионистик режимнинг жиноятларини яна қоралашди

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси ва Туркия ТИВ раҳбари Фаластиндаги сўнгги ўзгаришлар ва сиоинстик режимнинг Ғазо бўлгасида содир этган жиноятларини муҳокама қилиб бу хусусда фикр алмашдилар.

Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилдидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчиси Али Боқирий Каний  Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидон билан телефон орқали суҳбатида,  Рафаҳга қилинган ҳужум ва бу ҳудуддаги ўтиш жойларни тўсиб қўйиш ҳамда Ғазо халқига гуманитар ёрдам олиб кетаётган енгил ва юк машиналари ҳаракатининг олдини олишни сионистик режимнинг шафқатсиз ва қонхўр жиноятларининг яна бир кўриниши деб ҳисоблади.

Эрон ТИВ вазири вазифасини бажарувчиси Али Боқирий шунингдек  Фаластиндаги сўнгги ўзгаришлар ва Ғазо секторида аёллар,, болалар ва бегуноҳ одамларга қарши сионистик режим жиноятларининг давом этишига тўхталиб, Ислом давлатларининг ҳамкррлиги ва синергияси Ғазо секторининг мазлум халқини қўллаб-қувватлаш учун муҳим ва самарали салоҳият яратади. ислом давлатлари эса Фаластин  халқини қўллаб- қувватлаш учун ҳеч қандай имконият ва салоҳиятни аямаслиги кеарк деб қайд этди

Туркия ТИВ раҳбари Ҳоқон Фидон ҳам вертолёт ҳалокатида Эрон президенти ва ТИВ раҳбарининг шаҳид бўлгганлиги муносабати билан ҳамдардлик билдириб Фаластин масаласидаа ислом давлатлари ўртасида мувофиқлаштириш зарурлигига урғу бериб, Эроннинг Ислом ҳамкорлик  ташкилотининг навбатдан ташқари йиғилиш ўтказиш таклифи жуда қимматлидир деб айтди.

Туркия ТИВ раҳбари Ғазо секторида инсониятга қарши жиноят ва сиоинстларнинг жиноятларини  олдини олиш учун барча имкониятлардан фойдаланиш зарурлигини қўшимч қилди.