июн 13, 2024 13:52 Asia/Tashkent
  • Эронлик қизлар шахмат ва волейбол бўйича Осиё чемпиони. Эронлик йигитлар иккинчи ўринни эгаллади
    Эронлик қизлар шахмат ва волейбол бўйича Осиё чемпиони. Эронлик йигитлар иккинчи ўринни эгаллади

Эронлик шахматчи қиз Маҳсо Алавий рапид бўйича Осиё ёш тоифасидаги турнирда ғалаба қозонди.

Ўтган душанба куни  Қозоғистонниг Олмаота шаҳрида шахмат бўйича ёш тоифадаги Осиё чемпионати бошланди.

Мусобақада 16 ёшгача бўлган Эрон қизлар вакили Маҳсо Алавий  яхши натижа қайд этиб 7 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозниб катта эътибор билан  Осиё тезлик мусоқақасида чемпион бўлди ва Эрон карвонининг биринчи олтин медалини қўлга киритди.

Эрон Ислом республикасининг 18 ёшгача бўлган волейбол бўйича қизлар термаси ҳам нуфузли равишда Марказий Осиёнинг /кава/ чемпионлигини қўлга киритишга муваффақ бўлди.

Эрон волейболчи қизлари кетма-кет 6 та ғалаба ва атиги бир сетда мағлубиятга учрагани билан бу мусобақада чемпион бўлди. бу мусобақалар эса  Ўзбекистонниг Тошкент шаҳрида ўткизилди.

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Эроннинг 17 ёшгача бўлган ўғил ва йигит спортчилар термаси Марказий Осиёда ўтказилган 18 ёшгача йигитлар мусобақасида иккинчи ўринни эгаллади.

Ёрлиқ