июн 03, 2024 16:36 Asia/Tashkent
  • Эроннинг энг кучли эркаки Ўзбекистон халқаро мусобақасида катта муваффақиятларга эришди
    Эроннинг энг кучли эркаки Ўзбекистон халқаро мусобақасида катта муваффақиятларга эришди

Эроннинг энг кучли вакили -эркаки Ўзбекистон мезбонлик қилган "Пуриё Валий" халқаро мусобақасида 3 та рекордни ўзгартирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  "Пуриё Валий" халқаро кубоги ҳар йили Ўзбекистон томонидан  ўтказилади  ва бу мусобақада дунёнинг энг кучли эркаклари баҳсида юқори савияга эгадир. Ҳозирги Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидан бири бўлган Хивада дунёнинг 15 давлатидан машҳур спортчилар ва кучли эркаклар жам бўлишади.

Сўнгги икки йил давомида, ушбу мусобақаларда қатнашган энг кучли вакили Ризо Қийтосий  бу йил ҳам чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонга йўл олди ва дастлабки 3 та  биринчи ўринларни касб этди.

Мусобақанинг биринчи куни якунига биноан, Эроннинг энг кучли спортчиси 90 ва 130 килограмм оғирликдаги ёғоч тўпларни кўтариб  жуфтлик баҳсларда рақибларига нисбатан 5 сониялик фарқ билан биринчи ўринни эгаллади. Паҳлавон Қийтосий шунингдек  350 килограмм  юк кўтариш мусобақаларида 8 марта такрорлашни қайд этиб энг юқори балга эга бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ҳижрий 7-8 асрларнинг полвони, сўфий ва шоир Пуриё Валий номи билан донг таратган  Маҳмуд Хоразмий  Эроннинг қадимий  спорт  турларида мҳим ўрин тутади ва унинг жасурлиги ва фидоийлиги ҳақидаги ҳикоялари туфайли у жуда машҳур бўлиб кетган.  У Эрон  тарихидаги  буюк полвонлардан биридир.

Ёрлиқ