июн 16, 2024 12:38 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби раҳбари : сайловларда фаолликни ошириш биринчи навбатдаги вазифадир
    Ислом Инқилоби раҳбари : сайловларда фаолликни ошириш биринчи навбатдаги вазифадир

Кеча Ислом Инқилоби олий раҳбари Эрон ва халқаро талабалар олимпиадаларида турли медалларни қўлга киритган би гуруҳ ёшлар билан самимий учрашувида,  элита ва истеъдодли ёшларни буюк, чуқур ва ҳақиқий умид манбаи сифатида баҳолаб, Эрон мамлакати илмий юксалишига муҳтож ва бу миллий эҳтиёжни таъминлашда ёш элита асосий омил ҳисобланади деб айтдилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий кўзга кўринган ва ишга тайёр ёшлар билан учрашувини қувончли эканлигини таъкидлаб, сўнгги 10 йилликлардаги баъзи амалдорлардан фарқли улароқ, мен ёшлар ва ёшларнинг ғайратига тўлиқ ишонаман ва сизни шарафли медалларингиздан ҳам қимматроқ бўлган улкан бойлик сифатида биламан деб маълум қилдилар.

Инқилоб раҳбари Эронда ва ҳатто тарихда ўзгариш ва 100 фоиз қулай муҳит яратиш ёш элитанинг жуда муҳим қобилияти эканлигига ҳам тўхталиб инсон омили сиёсатчилар ва донишмандлар маъносида эмас, балки фикрий-ахлоқий ва маънавий омиллар маъносида Эронни тарихинг айрим даврларида ибратли шон-шуҳрат ва буюкликка олиб келади деб изоҳладилар.

Оятуллоҳ Хоманаий бу учрашувда Бритаинянинг, кейин ҳам АҚШнинг мамлакатимиз Эрон устидан сиёсий ҳукмронлигининг 200 йиллик даврини назарда тутган ҳолда,  бу даврда маданиятимиз ва илм-фан тараққиётимиз барбод бўлди. Эрон сиёсий жиҳатдан паст босқичга тушди, аммо Ислом Инқилоби ёшларга таяниб, бу асосни бузди ва турли сиёсий, илмий, технологик, ижтимоий ахлоқ ва бошқа соҳаларда сакрашларни амала оширди деб эълон қилдилар.

Инқилоб раҳбари

 

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси шунингдек ёш истеъдодлари ва элиталарни турли масала ва муаммоларга ечим топишда биргаликда фикрлашга, ҳамкорлик қилишга чақириб,  кириш имтиҳонларида медал ёки юқори ўринга эга бўлиш элита оқимининг бошланиши бўлиб, фан-техника ва ахлоқни ривожлантириш йўналишларида интеллектуал ва амалий ижод билан элита йўлини давом эттириш керак. Бу борада албатта тегишли муассасаларнинг ҳам вазифа в абурчи бор ва бу соҳада институтционализация ва тартибга солишни зарурлиги илгари сурилди деб буюрдилар.

Ислом Инқилоби етакчиси сўзларининг боқша қисмида, ҳижрий- шамсий 80 йилларда самарали илмий ҳаракатнинг шаклланиши ва мамлакат илмий тарақиётнинг тезлашишига тўхталиб, 90-йилларнинг сўнгги йилларида бу ҳаракат бироз пасайди, гарчи бу пасайиш сўнгги икки -уч йилда бироз қопланган бўлса-да, аммо бу етарли эмас. Ҳозирги шароитида эса глобал илм-фаннинг олдинги поғонасига чиқиш учун бизга илмий юксалиш керак. Албатта ёш элитанинг саъй-ҳаракатлари ва жамоатчиликка муҳитни тайёрлаш билан бу масала мумкин бўлади деб аниқлик киритдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эроннинг сиёсий мустақиликни аниқ бир ҳақиқат эканлигига ишора қилиб, Ислом республикасининг дунёниннг муҳим масалалар бўйича ўз позицияси, мантақий ва эшитиладиган сўзлари бор ҳаттоки мухолифларимиз ҳам бунга ишонади деб баён қилдилар.

Бу сиёсий мустақиллик бузилмаслиги керак ва ҳокммиятга келган ҳар  бир ҳукумат ҳам уни  сақлаб қолиши зарур деб қайд этдилар Инқилоб раҳбари.

У киши ёш элиталардан бирининг сайловлар ҳақидаги саволига жавобан, бўлажак ўта муҳим сайловларда, биринчи навбатда, фаолликни ошириш муҳим. шу сабабдан талаба ва оилавий иш муҳитида бу соҳада мумкин бўлган ҳамма нарсани кўриш керак деб қўшимча қилдилар.

Танлов мезноларини шарҳлашда Инқилоб раҳбари қуйидагича фикр билдирдилар: яхши танлов учун  ким инқилоб мезонларига яқинроқ ва шу мезонларга мувофиқ ишлаш қобилиятига эга бўлганига ҳам эътибор қаратиш зарур. 

Ёрлиқ