Эрон БРИКС аъзоларига визаларни ўзаро бекор қилишни таклиф қилди
(last modified Sun, 23 Jun 2024 09:33:30 GMT )
июн 23, 2024 14:33 Asia/Tashkent
  • Эрон БРИКС аъзоларига визаларни ўзаро бекор қилишни таклиф қилди
    Эрон БРИКС аъзоларига визаларни ўзаро бекор қилишни таклиф қилди

Эрон Ислом республикаси Маданий мерос, ҳунармандчилиги ва туризм вазирлигининг хориижй туризмни ривожлантириш ва маркетинг бошқармаси бош директори  БРИКС мамлакатларига ўзаро визани бекор қилишни таклиф қилди.

Айтиш керакки биринчи БРИКС туризм форуми Москвада бу ташкилотга аъзо 9 мамлакат жумладан, Бразилия, Ҳиндистон, Эрн Ислом республикаси, БАА, Хитой, Эфиопия ва Жанубий Африка республикаси вапикллари иштирокида ўтказилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Эрон Маданий мерос, ҳунармандчилиги ва туризм вазирлигининг хориижй туризмни ривожлантириш ва маркетинг бошқармаси бош директори Муслим Шужоъий мазкур учрашув била видеоконференция ўтказишга келсак, ушбу гурҳнинг йўл харитаси асосида БРИКСга аъзо мамлакатлардан сайёҳларнинг кириб келишига кўмаклашиш зарур деб ҳисоблади. 

 Муслим Шужоъий  ўз сўзларида, Эроннинг сайёҳлик соҳасидаги имкониятларига тўхталиб, ЮНЕСКОда рўйхатга олинган 27 та жаҳон мероси объектлар билан дунёда 10-чи ўринда, Наврўз байрами шулардан бўлган дунёнинг 24 номоддий мероси билан дунёда 5-чи ўрин, этник ва маданий хилма-хиллик, кўплаб тадбирлар ва  байрамар, меҳмондўст одамлар муҳим рақобат устунлиги ва намунали хавфсизлик, Эроннинг туристик имкониятларданидан бўлиб сайёҳларнинг ижтимоий тармоқларидаги шарҳлари ва посртлаида ҳам ўз аксини топмоқда деб эълон қилди.

Эслатиб ўтиш жоиздирки,  БМТга қарашли Жаҳон сайёҳлик ташкилоти ўзининг сўнгги ҳисоботида, 2023-йилда Эронга 6 миллион хорижий сайёҳ ташриф буюрганини маълум қилган эди.