Эроннинг Чобаҳор халқаhо портининг аҳамияти ҳақида Ҳиндистонинг турли партиялари муштарак қарашга эгадир
(last modified Wed, 26 Jun 2024 09:22:16 GMT )
июн 26, 2024 14:22 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Чобаҳор халқаро портининг аҳамияти ҳақида Ҳиндистонинг турли партиялари муштарак қарашга эгадир
    Эроннинг Чобаҳор халқаро портининг аҳамияти ҳақида Ҳиндистонинг турли партиялари муштарак қарашга эгадир

Ҳиндистон мамлакатининг Теҳрон шаҳридаги элчиси Эрон ва Ҳиндистон ўртасидаги дўстлик жуда кучли ва бу икки давлатда ҳокимият тепасига келган ҳар бир инсон бу дўстлик тарафдори деб маълум қилди.

Ҳиндистоннинг Теҳрондаги элчиси  Rudra Gaurav Shrest яқинда Ҳиндистон мамлаатида миллий сайловлар бўлиб ўтди ва яқинда Эронда ҳам президентлик сайловар бўлиб  ўтади, бу икки сайлов Эрон ва Ҳиндистон  муносабатларига қандай таъсир қилиши мумкин деган савовга жавобан Эрон ва Ҳиндистон ўртасидаги дўстлик шу қадар мустаҳкамкки, икки давлатда ҳокимятни қўлга олган ҳар бир киши бу дўстлик тарафдоридир деб эълон қилди.

Порс тудей сайтнинг хабар қилишича, Ҳиндистон элчиси шунингдек бу мамлакатда барча сиёсий партиялар Эрон билан муносабатлар тарафдори ва Эронда ҳам бу давлат ҳокимиятининг иродаси икки давлат ўртасидаги алоқаларни илгари суриш ва кенгайтиришга мос келади деб таъкилади.

Ҳиндисгоннинг Теҳрондаги элчиси  Эрон ва Ҳиндистон ўртасида Чобаҳор портини кенгайтриш бўйича яқинда имзоланган келишувга билдирган муносаатида, тахминан бир ой аввал Эрон ва Ҳиндистон компанияси ўртасида Чобаҳор портининг Шаҳид Биҳиштий контейнер терминаллари ва умумий товарларини жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш бўйича  шартнома имзоланган эди деб изоҳлади.

Rudra Gaurav Shrest  Эроннинг Чобаҳор порти Ҳиндистон учун жуда муҳим эканлигига тўхталиб ушбу келишувга асосан Чобаҳор портига 120 миллион долларга яқин сармоя киритилганини эслатди. Ҳиндистон элчиси сўзларининг бошқа қисмида, Ҳиндистон ҳукуматининг Эроннинг Чобаҳор портининг инфратузилмасига  250 миллон доллар сармоя киритганига тўхталиб, ушбу портнинг кенгайиши ва ривожланишиш Ҳиндистон учун ҳам муҳим эканлигини қўшимча қилди.