Эроннинг космик соҳадаги қатъияти Ғарб санкцияларини енгди
(last modified Sat, 19 Apr 2025 09:36:10 GMT )
апрел 19, 2025 14:36 Asia/Tashkent
  • Эроннинг космик соҳадаги қатъияти Ғарб санкцияларини енгди
    Эроннинг космик соҳадаги қатъияти Ғарб санкцияларини енгди

Бломберг таҳлилий ҳисоботида, Эроннинг космик дастурининг ривожланишини муҳокама қилди.

Бломберг нашри сўнги хабарида, Ғарб санкцияларига путур етказаётганига қарамай, Эрон ўзининг темир иродасига таяниб, нафақат босимга қаршилик кўрсатибгина қолмай, балки минтақанинг космик кучларидан бирига айланиб, душманлар орасида хавотир уйғотди, деб ёзди.

Порс тудей сайтга кўра,  Бломберг нашри шунингдек  Эроннинг космик ютуқлари қаторига Эрон космик ташкилоти ва Ислом Инқилоби соқчилар корпусининг космик бўлинмаси томонидан сунъий йўлдошлар учирилиши ва ташувчи ракеталарни ишлаб чиқиш киради. Бу ўзгаришлар Теҳронниг илмий ва мудофаа салоҳиятини ташқи босимларга қарши мустаҳкамлашга қатъий қарор қилганлигини кўрсатади. Эроннинг иқтисодий ва сиёсий чекловларига қарамасдан ушбу дастурни илгари суриш қобилияти бутун дунё эътиборини ортди.

Чобаҳор: Эроннинг космик соҳасининг юраги 

Эрон жануби-шарқидаги Чобаҳор порти тошли қирғоқлари ва "Марс" тоғлари билан Эроннинг космик амбициялари учун асосий марказга айланди. Экваторга яқин жойлашуви кучрлироқ ракеталарни учириш имконини беради.

Санкциялар ва енгилмас ирода 

АҚШ, айниқса, Доналд Трампнинг биринчи даврида, Эрон космик ташкилоти ва Ислом Инқилоби қўриқчилар корпусининг космик бўлинмасига қарши санкциялар жорий қилиш орқали ушбу дастурни тўхтатишга уринди, аммо Эрон ўтган ноябр ойида 11 миллион доллар бюджет билан сезиларли муваффақиятга эришди.

Ғарбнинг Эронга қарши муваффақиятсизлиги 

Ғарб Эрон тарақққиётини тўхтатиш учун санкциялар ва таҳдид қуролларидан фойдаланади.  2024-йил сентябрида Британия Ислом Инқилоби қўриқчилар корпусис аэрокосмик кучларининг космик департаменти раиси генерал Али Жаъфаробдийга нисбатан санкциялар қўллади. Ўша йилнинг октябр ойида Европа Иттифоқи  ҳам Жафарободий ва Эрон космик ташкилтининг баллистик ракета технологиясини ишлаб чиқариш учун санкция қилган эди. Бу санкциялар Ғарбнинг Эронни жиловлай олмаслигидан хавотирини акс эттиради.