Эрон мамлакати супер аниқликдаги сунъий йўлдош тасвирларини ишлаб чиқарувчидир
-
Эрон мамлакати супер аниқликдаги сунъий йўлдош тасвирларини ишлаб чиқарувчидир
Эрон космик тадқиқот инститити маҳаллий илмий компаниялар билан ҳамкорликда Хайём сунъий йўлдоши суратларидан 35-45 сантиметр сифатли ўта ўлчамли тасвир ишлаб чиқарилишини маълум қилди.
Саҳоб сайтининг Эрон телерадиокомпаниясига таяниб хабар қилишича. Эрон Ислом республикаси космик тадқиқотлар институти раиси Ҳасан Солория ўз сўзларида бу ютуқни Эроннинг фазовий технологиялардан юқори сифатли фазовий тасвирлари ишлаб чиқаришдаги муҳим одими сифатида баҳолаб. буни Эрон Ислом республикасининг бу соҳадаги сезиларли ютуқларининг далиди деб атади.
Бу сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамчи маълумотларга муҳтож бўлмасдан пикселларни бузиш усули ва янги жараёнлар ёрдамида ишлаб чиқарилганини таъкидлаган Эрон космик тадқиқотлар институти раиси деди: мазкур илғор усул Эроннинг кўплаб ички эҳтиёжларини қондиришга ёрдам берадиган юқори сифатли тасвирларни ишлаб чиқариш имкониятини берди.
У шунингдек олинган тасвирлар айниқса табиий ресусрларни бошқариш қишлоқ хўжалиги шаҳарсозлик ва атроф муҳит мониторинги соҳаларида ноёб имкониятларни тақдим этишини тилга олиб, бу тасвирларнинг кўзга кўринган хусусиятларидан бири уларнинг нархи, тайёрланиш вақти ва фойдаланиш имконияти бўйича хорижий рақобатчилардан устунлигидир деб эслатди.
Солорияга кўра. мазкур тенденциянинг давом этиши ва тадқиқот ва ишланмаларга сармоя киришиши билан Эрон юқори сифатли сунъий йўлдош тасвирларини ишлаб чиқариш соҳасида етакчи давлатларда бирига айланади ва ички эҳтиёжларини қондириш ва ҳатто бу технлогияларни бошқа мамлакатларга экспорт қилиш имкониятига эга бўлади.