Остонада Муҳаммад Мухбир ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
(last modified Thu, 04 Jul 2024 12:02:33 GMT )
июл 04, 2024 17:02 Asia/Tashkent
  • Остонада Муҳаммад Мухбир ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
    Остонада Муҳаммад Мухбир ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди

Эрон президенти вазифасини бажарувчиси ва Россия президенти ШҲТга аъзо мамлакатлар етакчиларининг 24-йиғилиши доирасида учрашиб ўзаро музокара ўтказди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти вазифасини бажарувчиси Муҳаммад Мухбир Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан учрашувида Россия ҳукумати ва халқининг президенти Оятуллоҳ Раисий шаҳид бўлиши муносабати билан билдирган ҳамдардик макутабларини юксак баҳолар экан,  Эрон ва Россия ўртасидаги муносабатларни чуқур, стратегик ва ўзгармас деб билди.

Муҳаммад Мухбир мазкур кучли муносабатларнинг глобал ўзгаришларидаги роли ва таъсирини ҳисобга олган ҳолда  бугунги кунда Эрон Ислом республикаси ва Россия ўртасидаги стратегик  муносабалар  дунёдаги  куч тенгламаларини  ўзгартирди ва бир томонламаликка асосланган ноҳақ тартибларга қарши чиқди деб изоҳлади. У сўзларининг бошқа қисмида Эрон ва Россия ўртасидаи  ҳамкорлик  айниқса иқтисодий, савдо транспорт ва энергетика соҳаларида кенгайиб бораётганини ҳисобга олиб  икки давлат  ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорилкнинг ҳуқуқий асосларини тезлаштириш ва уни тасдиқаш ва амалга оширишни кучайтириш зарурлигини қўшимча қилди.

Учрашувда Россия президенти Владимир Путин ҳам  Эрон ва Россия ўртасидаги алоқаларни дўстона, бузилмас ва ўзгармас эканлигига тўхталиб икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик даражаси хусусан иқтисодий ва тижорат тармоғида ўсаётганидан мамнунлигини билдириб, Эрон ва Евроосиё иқтисодий Иттиофи ўртасида эркин савдо  шартномасининг имзоланиши ушбу ҳамкорликни янада ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам ва ушбу иттифоққа аъзо давлатлдар билан ўзаро алоқлардан кўпроқ фойда олиш учун қулай заминдир де ҳисоблади.

Путин шунингдек халқаро ва минтатқа муаммолари  хусусан кўп қутбли дунёни шакллантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар соҳасида икки давлатнинг умумий позицияларини ҳисобга олган ҳолда Эроннинг Евроосиё Иттифоиқга кузатувчи аъзо сифатида қўшилиш таклифини  Россия томонидан  қўллаб-қуввавтланишини маълум қилди.