Эрон Вашингтондаги НАТО саммити баёнотининг айрим қисматларига аксиламал кўрсатди
Эрон ТИВ матбуот котиби НАТО саммитининг якуний баёнотида Эроннинг Украина урушида Россияга ҳарбий ёрдам бергани ҳақидаги иддаосини рад этди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний НАТО саммити баёнотиниг бир қисмига кўрсатган аксиламалида,Теҳрон ҳукумати НАТОнинг Вашингтондаги саммитининг якуний баёнотида Эроннинг Украина урушида Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатгани ҳақида даъвосини мутлақо асоссиз , сиёсий мақсадларга эга сифатида билади ва уни рад этади деб изоҳлади.
Эрон ТИВ матбуо котиби ўз сўзларида афсуски Украинадаги воқеалар НАТОнинг АҚШ бошчилигидаги провакацион ҳаракатлари натижасидир ва ҳозир ҳам давом этмоқда деб маълум қилди.
Канъоний шунингдек Украинада урушни Эрон ва Россия ўртасидаги икки томоналма ҳамкорлик билан боғлашга бўлган ҳар қандай уринишлар фақат ғаразли сиёсий мақсадлар ва аралашувни қонунийлаштириш ва Ғарбнинг Украинага қурол ёрдамини давом этириш мақсадида амалга оширилмоқда деб қўшимча қилди.
Эроннинг стратигеяси доим минтақа ва дунёда барқарор хавфсизликин ўрнатиш йўлида конструктив ва барқарорлаштирувчи рол ўйнашга ҳаракат қилишдан иборат бўлга ва Украина можаросида эса Эрон Россияга ҳеч қачон учувчисиз учоқлар бермаган ва бу инқирозни сиёсий ҳал этиш ва мустаҳка тинчлик ўрнатишни талаб қилишда давом этмоқда деб аниқлик киритди Эрон ТИВ матбуот котиби.