Табас ҳодисаси/ Ислом Инқилоби тарихида бурилиш нуқтаси ва АҚШ гегемонлигининг қулаши
(last modified Sat, 26 Apr 2025 12:47:41 GMT )
апрел 26, 2025 17:47 Asia/Tashkent
  • Табас ҳодисаси/ Ислом Инқилоби тарихида бурилиш нуқтаси ва АҚШ гегемонлигининг қулаши
    Табас ҳодисаси/ Ислом Инқилоби тарихида бурилиш нуқтаси ва АҚШ гегемонлигининг қулаши

Эрон Ислом Инқилобининг кўп паст -баландликларга эга тарихида, Табас воқеаси алоҳида ўрин тутади. Чунки бу нафақат муаффақиятсиз ҳарбий операция, балки ўзини енгилмас сифатида ҳисоблаган буюк бир давлатнинг ғурури ва гегемонлигининг барбод бўлишининг аниқ белгиси эди.

Табас чўлининг қоқ марказида қум бўрони нафақат АҚШнинг илғор ҳарбий режаларни бузди, балки Эрон миллатининг қаршилик ва иродасини ҳамда Ислом Инқилоби тарихидаги бурилиш нуқтаси ва зўравонлик гегемонлигининг емирилиши рамзи бўлди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  1980 йил 25 апрелида АҚШ Эрон тупроғида бир қатор вертолётлар ва самолётлар билан ҳарбий ҳужум бошлади. Эрон Ислом Республикасини мағлуб этиш контекстида ўзининг турли ҳийла-найрангларидан ҳеч қандай натижага эришмаган АҚШ ҳукумати, 1979-йил 4-ноябрида АҚШ жосуслик уясини қўлга олиш чоғида қўлга олинган жосусларини озод қилиш учун мураккаб ва ўта махфий операцияни бошлади. " Бургут панжаси" операциясини лойиҳалаш орқали АҚШ Эроннинг муҳим марказларини бомбардимон қилишдан ташқари, Эрон Ислом  Республикаси режимидаги муҳим шахсларни ўлдиришни ва кейин Эронда АҚШ типидаги ҳукуматни ўрнатишни мақсад қилган эди,.

Табас

 

Жўнатилган  8 та вертлоёт бири ярим йўлда қайтди, иккинчиси техник носозликка учради, уччинси эса бўронда ҳалокатга учради, атиги 5 та вертолёт /талаб қилинганидан кам/ қолди ва операция бекор қилинди. Аммо ҳудудни тарк этаётиб,  вертолёт  C-130  самолёти билан тўқнашиб кетди., натижада кучли портлаш содир бўлиб, саккиз нафар АҚШлик аскар ҳалок бўлди ва жиҳозлар вайрон бўлди. Охир-оқибат қолган кучлар ваҳима ичида орқага чекинди.

Табас саҳроси

 

 АҚШ операцияси мувафаққиятсизликка учрагани ҳақидаги хабар Эронга етиб боргач, бутун Эрон халқи кўчаларга чиқди ва Эрон Ислом республикасининг буюк асосчиси Имом Хумайний /р.а/ тарихий жавоб бердилар: биз қумни Худонинг элчиси сифатида билаимз. АҚШ ҳеч қандай номаъқуллик қила олмайди.

Бу жумла миллий ўз-ўзига ишонч тимсолига айланди ва халқ Худога бирликка, таяниб, ҳар қандай кучга қарши туриш мумкинлигини кўрди.