Бугун Эроннинг Табас саҳросида Американинг мағлуб бўлиши кунидир
(last modified Wed, 24 Apr 2024 10:13:00 GMT )
апрел 24, 2024 15:13 Asia/Tashkent
  • Бугун Эроннинг Табас саҳросида Американинг мағлуб бўлиши кунидир
    Бугун Эроннинг Табас саҳросида Американинг мағлуб бўлиши кунидир

Бугун урдибиҳишт ойининг 5-куни АҚШ армиясининнг Табас саҳросида Эроннинг мағлубиятга учраганиг кунига тўғри келади.

Эслатиб ўтаимз, ҳижрий-шамсий 1359 йил 5 урдибиҳишт ё ўзи 1980 йил 25 апрелида  ойида Американинг 6 самолёти ва 8 вертолёти Теҳронда гаровга олинган 53 нафарни озод этиш баҳонаси билан Эроннинг ҳаво ҳудудларига кирди. Ҳолбуки, бу тажовузнинг асосий мақсади Американинг гегемониясига қарши мухолифат қиладиган ва янги ташкил этилган Эрон Ислом Жумҳурияти тизимини ағдариш ва Эронда ҳарбий тунтариш режасини амалга оширишдан иборат эди. 

Бу амалиёт минтақада ҳузур топган америкалик самолёт ташувчи кемалар биридан ҳарбий вертолётлар ва самолётларнинг Эрон ҳаво ҳудудларига ҳужум қилишларидан бошланди. Аммо амалиётнинг уша бошланишидаёқ Эрон шарқида жойлашган Кирмондан 120 километр узоқликда вертолётлардан бирида техник нуқсон пайдо бўлди ва фавқулодда вазъиятда қуниши сабабига айланди. Унинг экипажи эса бошқа вертолётга ўтиришди. Аммо иккинчи вертолёт ҳам техник нуқсонга учраб, самолёт ташувчи кемага қайтишга мажбур бўлди. 

Шу тартиб билан 6-та бошқа  самолёт ва 6 -та бошқа вертолётлар Табасга учиб келди ва қоронғуликда узоқда жойлашган минтақада қунди. Амалиётнинг бу босқичида,  ёқилғи олиш вақтида бошқа бир техник камчилик сабабли вертолётлардан бирида техник нуқсон пайдо бўлди ва асосий амалиёт ҳали бошланмасдан 3-та вертолёт ишдан чиқди. 

Вертолёт ва самолётлар ҳавога кутаришлари вақтида, чанг-ғубор бўрони бошланди ва С-130 самолёти ва СH-53 вертолёти бир-бирига тўқнашиб, авиаҳалокатга учради. Бу ҳодисада Америка кучларидан 8 нафари ҳалок бўлди 4-та вертолёт уча олмади. Бошқа кучлар эса 5 -та самолёт билан "Нимиц" самолёт ташувчи кемасига қайтишди. 

Американинг махсус кучлари бу амалиётни аниқ ижро этиш учун муддатлар олдин Аризона минтақасига жўнатилган эди ва Табас саҳросига ўхшаган у ердаги оғир шароитида  керакли машқларни ўтказган эди. 

Табас саҳросидаги "Бургут панжаси" амалиёти охир-оқибат америкаликлар учун жаҳаннамга айланди ва бу амалиёт бутунлайин мағлубиятга учради.