25-апрел - Американинг Табасдаги мағлубияти ва расвогарчилигининг йиллиги(фотожамланма)
Бугун, 2023-йилнинг 25-апрел куни Эрон шарқидаги Табас чўлида АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий ҳужуми мағлубиятга учраганининг 43 йиллигидир.
1980 йил 25 апрелда Америка бир қанча ҳарбий вертолёт ва самолётлар билан Эронга ҳужум қилди; Эрон Ислом Республикаси низомини мағлубияти учратиш доирасида ўзининг турли ҳийла-найрангларидан ҳеч қандай натижага эриша олмаган Америка ҳукумати 1979 йил 4 ноябр куни Америка жосуслик уйини қўлга олиш чоғида ҳибсга олинган жосусларини озод қилиш ниятида Эронга ҳужум қилди.
Американинг Эронга аралашуви тарихига назар ташласак, турли Америка ҳукуматларининг Эроннинг ички ишларига аралашиш ҳаракатларининг авж нуқтаси Ислом инқилоби ғалабасидан кейин содир бўлганини кўрсатади. Шундай қилиб, жасорат билан айтиш мумкинки, Америка Ислом инқилобидан кейин доимий равишда Эронга аралашишни режалаштирган. Ушбу аралашувлар жараёни турли моделларда ишлаб чиқилган, жумладан, жосуслик, душман ва мухолиф одамларни тайёрлаш орқали сохта лидерларни ясаш, когнитив уруш, иқтисодий босим, тўғридан-тўғри ҳарбий ҳужум, террористик операцияларни ташкил этиш, музокаралар ва халқаро институтлар орқали сиёсий ва дипломатик босимларни эслатиш мумкин; Бу чора-тадбирларнинг барчасидан асосий мақсад Эрон халқининг инқилобини мағлуб этиш ва Ислом Республикасининг ҳаракатига таьсир ўтказиш эди.