5 урдибиҳишт Табас саҳросида Американинг мағлуб бўлиши куни билан тўғри келади
Америка ярим асрдан бери Эронга қарши душманликларини давом эттириб келмоқда. Эрон тарихи бу душманликларга гувоҳдир.
Кўп сони ҳужжатлар шуни кўрсатадики, Қўшма Штатлар кўп йиллардан бўён Эронга қарши кина-кудурат ва ғазабини сақлаб келмоқда ва бузғинчилик сиёсатини изчил стратегия сифатида амалга ошириб келмоқда. 28 мурдодда амалга оширилган давлат тўнтаришини режалаштириш ва амалга ошириш ҳамда Табасда ҳарбий аралашуви ушбу ҳолатлар қаторига киради.
Америкаликлар 1979 йил 4 ноябр кунида Дельта Форес номи остидаги 132 нафарлик махсус гуруҳни Эронга ҳужум қилиш ва америкалик жосусларни озод этиш учун ташкил этдилар. Табасда америкалик ҳарбийларнинг тажовузига (Operation Eagle Claw ) "Бургут пажаси" деб ном қуйилди.
Бу амалиёт минтақада ҳузур топган америкалик самолёт ташувчи кемалар биридан ҳарбий вертолётлар ва самолётларнинг Эрон ҳаво ҳудудларига ҳужум қилишларидан бошланди. Аммо амалиётнинг уша бошланишидаёқ Эрон шарқида жойлашган Кирмондан 120 километр узоқликда вертолётлардан бирида техник нуқсон пайдо бўлди ва фавқулодда вазъиятда қуниши сабабига айланди. Унинг экипажи эса бошқа вертолётга ўтиришди. Аммо иккинчи вертолёт ҳам техник нуқсонга учраб, самолёт ташувчи кемага қайтишга мажбур бўлди.
Шу тартиб билан 6-та бошқа самолёт ва 6 -та бошқа вертолётлар Табасга учиб келди ва қоронғуликда узоқда жойлашган минтақада қунди. Амалиётнинг бу босқичида, ёқилғи олиш вақтида бошқа бир техник камчилик сабабли вертолётлардан бирида техник нуқсон пайдо бўлди ва асосий амалиёт ҳали бошланмасдан 3-та вертолёт ишдан чиқди.
Табас саҳросида режалаштирилган "Бургут панжаси" амалиёти чанг-ғубор бўрони орасида қолиб, мағлубиятга учради ва Америка учун расвочиликдан бошқа нарса армуғон келтирмади.
Вертолёт ва самолётлар ҳавога кутаришлари вақтида, чанг-ғубор бўрони бошланди ва С-130 самолёти ва СH-53 вертолёти бир-бирига тўқнашиб, авиаҳалокатга учради. Бу ҳодисада Америка кучларидан 8 нафари ҳалок бўлди 4-та вертолёт уча олмади. Бошқа кучлар эса 5 -та самолёт билан "Нимиц" самолёт ташувчи кемасига қайтишди.
Бу ҳодисаларни эътиборга олиб, Американинг уша вақтдаги президенти Жими Картер амалиётни тўхтатиш ва ўз қароргоҳларига қайтишга дастур берди.
Шу тартиб билан қолган кучлар 5 самолёт билан "Нимитз" самолёт ташувчи кемага етказилди. Шу билан табас саҳросидаги "Бургут панжаси" амалиёти охирга етди. Аммо тарих саҳифасида Америка тажовузларининг далили сифатида боқий қолди. Табас саҳросидаги "Бургут панжаси" амалиёти охир-оқибат америкаликлар учун жаҳаннамга айланди ва бу амалиёт бутунлайин мағлубиятга учради.
Дарвоқе Америка Имом Хумайний (р.а) издошлари бўлган мусулмон талабалар томонидан Теҳронда ушбу мамлакатнинг жосуслик уясини тасхир этишларидан бошлаб Эронга қарши агрессив ва бузғинчи сайъ-ҳаракатни бошлади. Америка ҳарбий кемасини Форс кўрфазига юбориши ва Эрон яқинидаги минтақавий ҳарбий базасига Америка ҳарбийларини жойлаштириши Эронга ҳужум қилиш учун Американинг тайёргарлиги кўришидан далолат берарди. Аммо ушбу масалада мағлуб бўлганини кўрганида, Эроннинг иқтисодий инфратизилмаларини бузиш ва тартибсизликларни ижод этиш каби сайъ-ҳаракатларни режалаштиришга кирди. Шу билан ўзининг зўравонликлари баробарида Эронни таслим этишга ҳаракат қилди. Аммо бу масалада ҳам муваффақиятсизликка учради.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бу ҳақда 1359 йил 5 урдибиҳишт кунида Табас саҳросида америкаликларнинг шармандаликча мағлубиятга учраганига ишора этиб, эҳтимол улар кўп насаларни тушунмаслиги мумкин, аммо улар Эронга ҳужумнинг натижасини етарлича тасаввур этишади ва тушунишади, деб айтилар.
Америка юклатилган уруш даврида ҳарбий гегимония қолибида Эронни тиз чуктиришга ҳаракат қилди. Эндиликда ҳам Американинг Эронга қарши стратегияси тажовуз қилиш сиёсатларини давом эттиришга қаратилган. Бу стратегия Трамп давридан олдинги стратегиядан мунчалик ҳам фарқ қилгани йўқ. Америка сиёсатчилари демократ бўладими ёки республикачи бўладими Исломий Инқилоб ғалаба қозонган кунидан бошлаб Эронга қарши бир неча марта фитна-найранглар уюштирди ва ҳозирда ҳам Эрон ҳақида фазо яратиш ва таҳдид адабиётидан фойдаланмоқда.
Эронга қарши Американинг душманлик хатти-ҳаракатлари Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг турли муносабат билан берган баёнотларида Американинг душманликлари ва мақсадларини баён этиш зимнида, Америка Эрон халқига ўз талаб ва истакларини юклатиш пайидадир ва Америка такидлаганларидек, Американинг бугунги табиати Рейган давридаги Америка табиатига ўхшайди ва демократлар билан республикачилар ўртасида фарқ йўқ,-деб таъкидладилар.
1950 йилнинг бошларидан бошлаб, яъни 28 мурдоддаги давлат тўнтаруви замонидан бошлаб Американинг Эронга қарши сиёсатлари ҳозиргача бир нечта босқичда режалаштирилди.
Америка ҳеч қачон минтақа халқлари учун бир намуна сифатида қудратли, ривожланган ва мустақил мамлакат бўлишини ва минтақада Американинг гегимоник сиёсатларига монеа яратишини хоҳламаган. Шунинг учун Эронга қарши Американинг сайъ-ҳаракатлари охирги бир неча ўн йилликларда ўзгариб халқаро ва минтақавий уйинлар босқичига кирди. ва Эронни яккалантириб қуйиш мақсадида ядровий масала ва Эрондан қурқитиш каби мавзўлар доирасида режалаштирилди.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари таъкидлаганларидек, таҳдидларнинг кўплиги исломий тизимнинг қудратини кўрсатади, чунки агар Эрон Ислом Жумҳурияти юқори куч ва тасирга эга бўлмаганида, Эрон халқининг душманлари шу қадар шошилиб ўзларини оловга ва сувга ташламаган бўлар эдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари армия қўмондонлари билан учрашганлари чоғида сўзлаган нутқларида, тизимнинг кўзга кўринадиган кучли томонларидан бири бу зўравон қудратлар баробарида Эрон халқининг жасорати ва чидамлик руҳияси эди деб билиб, агар Исломий Жумҳурият ва Эрон халқи зўравон қудратлардан қурқанида ва улар баробарида оқага чекинганида ҳозирда Эрон ва эронликлардан ҳеч нарса боқий қолмасди,-деб эслатиб ўтдилар.