Эронда 13-президентлик сайловига бағишланган махсус дастур (4)
Сайлов сиёсий қаҳрамонлик достонидир
Эрон Ислом Жумҳурияти умумхалқ референдуми ўтказиш йўли билан ташкил топган, шунга кўра Инқилоб ғалаба қозонганидан кейин 42 йил давомида Эронда сайловларни ўтказиш барқарор ва институционал жараёнга айланди.
Аввалги суҳбатларимизнинг давоми сифатида ушбу дастурда Эронда ўтказилган сайловларда муҳим кўрсаткичлардан бири бўлган сайловчиларнинг сайловлардаги иштирокини кўриб чиқамиз.
Конституциянинг 6-моддасига биноан, мамлакат ишлари жамоатчилик фикрига таяниб, сайловлар билан бошқарилиши керак.
Эрон сайлов тизимида сайловларда иштирок этиш мажбурий эмас, аммо сайловларда қатнашиш мезони ҳар доим ўртача 50 фоиздан кўпроқни ташкил этган.
Эрон халқи конституция доирасида раҳбарлик ҳузуридаги Экспертлар Кенгашига ӯз вакилларини сайлайди. Шунингдек, халқ мамлакат қонунларини конституция ва тизимнинг умумий сиёсати доирасида қабул қилишлари ва халқ манфаатларини ҳимоя қилишлари учун Исломий Кенгашга ўз вакилларини сайлайди. Учинчи тоифа, ҳамда энг муҳим ҳисобланган сайлов бу президент сайлови бўлиб, ушбу сайловда қатнашиб, халқ тўрт йил давомида ижро этувчи ишларга масъул президентни сайлайди. Маҳаллий ва халқ бошқаруви деб ҳам аталадиган тўртинчи тоифадаги сайловлар шаҳар ва қишлоқ Кенгашлари сайловидир.
Инқилобнинг Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари сайловларнинг аҳамияти тўғрисидаги баёнотларида буюрадилар: "Сайловларда максимал даражада иштирок этиш - бу халқнинг ўз тақдирини танлаш эркинлигининг намойишидир. Сиз президентни сайлаганингизда, мамлакатнинг барча ижро этувчи ҳокимиятини танлаб, ирода қилган кишингизнинг қўлига топширасиз. Бу мамлакатни бошқаришда халқ қудратидан фойдаланиш ва мамлакат тақдирини миллат воситасида қӯлга олишни англатади. Бу кичик нарса эмас, бу биз учун ҳамма нарса ..... Бу фаол иштирок бизнинг мамлакатимизда худди бир жабҳа мисолидир. Бу жуда муҳим нарса. Мамлакатимизда сайловлар ва халқ ҳокимияти, халқнинг иштироки ва сизнинг қайноқ иродангиз саҳнада бўлмаса эди, билингки, бу инқилоб бир йил ҳам давом этмасди. Ҳукуматларимиз ҳатто биргина сиёсий босқин ва иқтисодий қуршовларга дош беролмасди. Душманга биринчи тӯсиқ сиз бўлдингиз. Сайлов халқ иштирокининг намойишидир. Худди 22-баҳман кӯча намойишида иштирок этиш халқ иштирокининг мазҳари бӯлгани каби. Душман ва мустабид тузумлар сизнинг сайловингиз ва 22-баҳмандаги кӯча намойишингиздан қӯрқишади. Шу сабабли улар сайлов, халқнинг иштироки ва эркин овоз бериш ва халқнинг ӯз тақдирини белгилашга киришиши иродасини бу халқ ва бу мамлакатдан олиш учун барча имкониятларидан фойдаланишади.
Сўнгги 42 йил ичида Эронда 38 та сайлов бўлиб ўтди ва ҳар хил шароитдаги барча сайловларда халқнинг қатнашиш мезони ҳар доим юқори бўлиб келан.
1988 йилда икки асосий номзод ўртасидаги икки қутблилик вужудга келганлиги сабабли сайловчиларнинг 85 фоизи иштирок этганини кўргандик, 1984 ва 1980 йилларда бўлиб ўтган президентлик сайловларида қатнашувчилар мос равишда 62 ва 66 фоизни ташкил этди. 1992 ва 1996 йилги сайловларда қатнашувчилар мос равишда 72,94% ва 73% ни ташкил этди.
Президент сайлови мамлакатда президентнинг алоҳида мавқеи ва фраксиялар ҳамда партиялар ўртасидаги кескин рақобат туфайли алоҳида аҳамиятга эга.
Университет профессори ва сиёсий масалалар бўйича эксперт доктор Хонизода Эрон Ислом Жумҳуриятида халқнинг овоз бериши аҳамиятига урғу берилишига ишора қилиб, дейди: "Эрон Ислом Жумҳурияти минтақадаги ва эҳтимол, бутун дунёдаги диний демократиянинг илк модели сифатида халқнинг овоз беришига катта аҳамият қаратади. Аслида, халқ Эрон Ислом Жумҳурияти тизимидаги ҳокимиятнинг сиёсий тузилишида энг муҳим ролга эга. Ҳақиқатда, Исломий тизимнинг давомийлиги Эронда президент, парламент ёки шаҳар ва қишлоқ сайловларида бўладими, ҳар хил сайловларда халқнинг иштирокига боғлиқ. Халқнинг ҳар бир сайловда қатнашиши асосий масала. Шу сабабли ҳар қандай сайловда, сайлов саҳнасидаги кишиларнинг сиёсий мансублиги ва оқимлар ўртасидаги қарама-қаршиликдан қатъий назар Эронда ҳокимият тузилишини шакллантирувчи асосий куч ҳисобланган халқнинг сайловларда фаол иштироки Инқилоб, Эрон Ислом Жумҳурияти ва диний демократия тузилмаларига янги руҳ бағишлаши мумкин».
Эрон Конституциясининг 116-моддасида "Президентликка номзодлар сайлов бошланишидан олдин ўзларининг тайёрлигини расман эълон қилишлари керак. Президент сайловини ўтказиш тартиби қонун билан белгиланади" деб таъкидланган.
Бу йил коронавирус шароитида сайловларни ўтказиш алоҳида тайёргарлик билан бирга олиб борилмоқда. Шу муносабат билан, сайлов участкалари сони кўпроқ бўлади ва овоз бериш соатининг узайтирилиши ҳам таъкидланади. Коронавирус тарқалишидан келиб чиқадиган хавотирлар туфайли Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ҳимоячилар Кенгаши ва Исломий маслаҳат кенгаши билан келишилган ҳолда фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида зарур бўлган соғлиқни сақлаш бўйича кўрсатмалар тайёрланди.
Президент сайлови тўғрисидаги қонунда сайловлар бир кунда ўтказилиши белгиланган.
Бу ҳақда Президент сайлови тўғрисидаги қонуннинг 20-моддасида қуйидагилар битилган: "Мамлакат ичкарисида ва ташқарисида овоз бериш бир кунда амалга оширилади ва унинг давомийлиги 10 соатни ташкил этади ва агар керак бўлса, узайтирилиши мумкин". Ушбу модданинг шарҳида сайловлар вақтини узайтириш вазифаси Ички ишлар вазирига юкланган.
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Президент сайловининг аҳамиятини ифода этар экан, қуйидагиларни таъкидлаб ўтдилар: "Сайлов бир кунлик тадбир, у бир кунда бўлиб ўтади, аммо бу узоқ муддатли тадбирлардан биридир. Сиз буни бир кунда амалга оширасиз, лекин биринчидан, кимдир ёки кимларнидир тўрт йил давомида мамлакат тақдири ва мамлакатнинг асосий оқимлари устидан бошқарувчи қилиб қӯясиз. Иккинчидан, танловингизнинг таъсир доираси шу тўрт йил билан чегараланмайди. Баъзида давлатлар таъсири йиллар давом этадиган ишларни қилишади. Яхши ишлар ҳам, Худо кӯрсатмасин, яхши бӯлмаган ишлар ҳам. Унинг таъсири шу тўрт йил билан чекланиб қолмайди. Бир оқим каби давом этади. Демак, сиз бир кунда бир ҳаракатни амалга оширасиз, танлов қиласиз, унинг таъсири эса қисқа муддатда тўрт йил, узоқ муддатда эса, баъзан қирқ йилга чӯзилади. Сайлов шунчалик муҳим нарса».