Баҳодурий Жаҳрамий: АҚШ Эрондаги сиёсий ва ҳарбий мағлубиятга ўрганиб қолган
(last modified Mon, 25 Apr 2022 08:43:04 GMT )
апрел 25, 2022 13:43 Asia/Tashkent
  • Баҳодурий Жаҳрамий: АҚШ Эрондаги сиёсий ва ҳарбий мағлубиятга ўрганиб қолган
    Баҳодурий Жаҳрамий: АҚШ Эрондаги сиёсий ва ҳарбий мағлубиятга ўрганиб қолган

Эрон ҳукумати матбуот котиби Эрон халқининг душманлари бўлган АҚШ ва бошқа ёмон душманлари узоқ йиллар давомида Эрондаги сиёсий ва ҳарбий мағлубиятга ўрганиб қолган дея айтди.

Америкаликлар 1980 йил 24 апрель кунида Дельта Форес номи остидаги 132 нафарлик махсус гуруҳни Эронга ҳужум қилиш ва 53 америкалик жосусларни озод этиш учун ташкил этдилар. Табасда америкалик ҳарбийларнинг тажовузига (Operation Eagle Claw ) "Бургут пажаси" деб ном қуйилди. 

Бу амалиёт минтақада ҳузур топган америкалик самолёт ташувчи кемалар биридан ҳарбий вертолётлар ва самолётларнинг Эрон ҳаво ҳудудларига ҳужум қилишларидан бошланди. Аммо амалиётнинг уша бошланишидаёқ Эрон шарқида жойлашган Кирмондан 120 километр узоқликда вертолётлардан бирида техник нуқсон пайдо бўлди ва фавқулодда вазъиятда қуниши сабабига айланди. Унинг экипажи эса бошқа вертолётга ўтиришди. Аммо иккинчи вертолёт ҳам техник нуқсонга учраб, самолёт ташувчи кемага қайтишга мажбур бўлди. 

Шу тартиб билан 6-та бошқа  самолёт ва 6 -та бошқа вертолётлар Табасга учиб келди ва қоронғуликда узоқда жойлашган минтақада қунди. Амалиётнинг бу босқичида,  ёқилғи олиш вақтида бошқа бир техник камчилик сабабли вертолётлардан бирида техник нуқсон пайдо бўлди ва асосий амалиёт ҳали бошланмасдан 3-та вертолёт ишдан чиқди. 

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон ҳукумати матбуот котиби Али Баҳодурий Жаҳрамий Табас воқеасига ишора қилинган нотасида бу воқеа АҚШнинг Эрон халқидан мағлуб бўлганини кўрсатадиган  бошқа бир воқеаларидан эканлиги ва Эрон халқининг иймони ва Илоҳий қудрат уларнинг мағлубиятига сабаб бўлганини баён этиб,  муқаддас мудофаа ва унинг оқибатлари ҳисобланган якуний мағлубият Эрон халқининг муқаррар ғалабасига айланганининг аломатлари билан тўлиб-тошган, бунга санкцияларни мувафаққиятсизлиги мисол бўла олади деб эълон қилди.

Баҳодурий Жаҳрамий АҚШ томони  мисли кўрилмаган санкциялар орқали Эрон жамиятини ичкарисидан вайрон қилаётганини бир неча бор иддао қилган, ҳатто террорчи Мунофиқин гуруҳчаси билан биргаликдаги йиғилишларида Теҳронни забт этиш санаси ва режасини ҳам ишлаб чиққании даъво қилганди аммо бу иддаолар ва ҳаракатларнинг барчаси муафаққиятсизликка  учради деб аниқлик киритди.

Эрон ҳукумати матбуот котиби бу маълумотда Эронга қарши мисли кўрилмаган санкциялар ва Теҳронга максимал босим Ғарб учун ката мағлубиятдир. Эрон халқининг асосий душманлари айниқса АҚШ ва унинг иттифоқсилари ва Мунофиқин террорчи гуруҳчаси,  Эронга қарши ҳаракаларида доимо мағлуб дбўлган деб қўшимча қилди.