Эроннинг 4 вилоятида ИШИД террорчи гуруҳининг 14 аъзоси қўлга олинди
(last modified Sat, 24 Aug 2024 08:59:00 GMT )
август 24, 2024 13:59 Asia/Tashkent
  • Эроннинг 4 вилоятида ИШИД террорчи гуруҳининг 14 аъзоси қўлга олинди
    Эроннинг 4 вилоятида ИШИД террорчи гуруҳининг 14 аъзоси қўлга олинди

Эрон Хавфсизлик вазирлиги мамлакат разветка хизмати билан ҳамкорликда мамлакатнинг 4 вилоятида ИШИД террорчи гуруҳига аъзо 14 террорчини қўлга олинганини маълум қилди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси Хавфсизлик вазирлиги кеча ўз баёнотида Теҳрон, Албурз, Форс ва Хўзистон вилоятидаги Бош разветка  бошқармаси томонидан  мамлакат разветка жамияти ҳамкорлигида амалга оширилган амалиётларда "ИШИД Хуросони" номи билан машҳур АҚШ-сионистик террорчилик гуруҳи бошчилигидаги 14 унсур аниқанди ва улар суд ҳокимиятининг буйруғи билан ҳибсга олинди. ИШИД террорчилик гуруҳи  аъзолари сўнгги бир неча кун ичида  террорчилик  амалиётларни ўтказиш мақсадида Эрон ҳудудида ноқонуний кириб келганди.

Террорчилардан 7 нафари ИШИД унсури Форс вилоятида, 7 нафари эса  Теҳрон, Албурз ва Хўзистон вилоятида қўлга олинди. Эрон хавфсизлик вазирлиги ҳам бироз олдин ҳам ИШИД террорчи такфирий террорчилик гуруҳининнг қўшни бўлмаган давлатлар  билан алоқадор бўлган 2 нафар етакчсини қўлга олди.

Ислом Инқилоби ғалабасидан кейин АҚШ, сионистик режим ва уларнинг минтақавий итттифоқчилари томонидан Эрон Ислом республикасига зарба бериш  ва унга қарши туриш учун турли фаолиятлар амалга оширилди ва ҳозиргача уларнинг ҳеч бири натижа бермади.

Сўнгги йилларда АҚШ санкцияларининг максимал босимнинг муваффақиятсизлиги билан Эронга қарши максимал хавфсизлик босими шаклланди  ва бу ҳаракатларда сионистик режим, АҚШ ва Британия ўртасида кенг ҳамкорлик мавужуд.

Ёрлиқ